Vismutin
Висмутин, висмут ялтироғи — сулфидлар синфига кирувчи минерал. Кимёвий формуласи - Би2С3. Қўшимчалари - Сб, Се. Ромбик сингонияли. Чўзиқ призма, игнасимон, радиал шуъласимон, елпиғичсимон, йирик кристаллар. Ранги рухсимон оқ, қўрғошинсимон кулранг. Ялтироқлиги - металлсимон, электр ўтказмайди. Қаттиқлиги - 2— 2,6. С. ор. 6,8—7,2. В. юқори ҳароратли гидротермал ертомирларда, грейзенли, контакт-метасоматик конларда пирит, арсенопирит, Зн, Пб, Cу, Фе сулфидлари ва қалай, волфрам, молибден, соф-туғма висмут ва бошқа минераллар билан бирга ҳосил бўлади. Оксидланиш зонасида осон парчаланиб иккиламчи оксидлар (висмут охраси), сулфаоксидлар, висмутнинг сувли карбонатлари ҳосил бўлади. В. Ўзбекистонда Чатқол (Ус т арасой, Бурчмулла) ва Қурама (Адрасмон, Қизилгута, Теракли,. Тошкескан, Қўшбулоқ, Чодақ, Мискон, Қўшмасой) тизмаларидаги рудали конлар ва Ғарбий Ўзбекистон (Лангар, Ингичка, Уғат, Чоштепа, Оққўрғон, Чуюн конлари)да топилган. Висмут олинадиган руда. В. кимёвий асбоблар ишлашда ва тиббиётда кенг қўлланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |