Ким Виссарион Владимирович (1956-йил) – “Энергоатом” атом энергиясини ишлаб чиқарувчи миллий компаниянинг президенти вазифасини бажарувчи[1].

Виссарион Ким
Таваллуди 23-июн 1956-йил
Фуқаролиги Ukraina bayrogʻi Украина

Ҳаёти

1956-йил 23-июнда Ўзбекистон, Тошкент шаҳрида таваллуд топган.

1979-йилда Москва энергетика институтини атом электр стансиялари ва қурилмалари мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Фаолияти

1979-йил майдан 1984-йил мартгача реактор сехи муҳандиси, реактор сехи механик муҳандиси, Жанубий Украина Энергоатом реактор сехининг катта реактор назорати муҳандиси бўлган.

1984-йил мартдан 1990-йил июлгача реактор сехини ишлатиш бўйича сех бошлиғининг ўринбосари, стансия смена бошлиғи, Жанубий Украина атом электр стансияси, Ядро энергиясини ишлаб чиқарувчи миллий компанияси Энергоатом давлат корхонаси реактор сехи бошлиғи лавозиларида фаолият олиб борган.

1997-йил мартдан 1997-йил сентябргача ЕИCҲМК Энергоатом давлат корхонасининг муҳандислик таъминоти ва ривожлантириш бўйича ижрочи директори.

1997-йил сентябрдан 1998-йил январгача ННЕГC Энергоатом давлат корхонаси бош директори.

1998-йил январдан 2000-йил мартгача Украина ёқилғи ва энергетика вазирлигининг ННЕГC Энергоатом давлат корхонаси вице-президенти, бош ижрочи директори[2].

2000-йил мартдан 2000-йил октябргача Украина атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ядро хавфсизлиги вазирлиги Ядро ва радиациявий хавфсизлик давлат илмий-техника маркази бошқарув сифати бўйича директор ўринбосари.

2000-йил октябрдан 2003-йил декабргача „Атом электр стансияларини эксплуатация қилиш институти“ МЧЖ бош директори.

2003-йил декабрдан 2004-йил июнгача Украина ёқилғи ва энергетика вазирлигининг ННЕГC Энергоатом давлат корхонасининг Хмелницкий АЭСининг 2-сонли энергетика блокини капитал қуриш ва ишга тушириш бўйича ижрочи директор лавозимларида фаолият олиб борган. Виссарион Украинада атом энергетикаси ва саноатини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси, Атом энергияси бўйича давлат қўмитаси (1996) ва СЕ ННЕГC „Энергоатом“ (2007) ишдаги юқори кўрсаткичлари учун тақдирланган.

Манбалар

  1. ↑ „Официальный сайт ГП НАЭК «Энергоатом»“. 2012-йил 24-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 17-декабр.
  2. ↑ „Российское атомное сообщество“. 2014-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 18-декабр.