Vitaliy Fen
Виталий Василевич Фен (1947-йил, Марғилон, Фарғона вилояти, ЎзССР, СССР – 2024-йил) – боксчи, совет ўзбек спорти функсионери, давлат ва жамоат арбоби, дипломат.
| Виталий Василевич Фен | |
|---|---|
Фен Виталий Васильевич | |
| Файл:Пҳото 2024-06-18 21-21-28.66cеc2ф7д179.wебп | |
|
Мансаб даври 2017-йил 27-май – 2024-йил 18-июн | |
| Ҳукумат бошлиғи | Абдулла Арипов |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Кореядаги фавқулодда ва мухтор элчиси | |
|
Мансаб даври 1995-йил – 2013-йил | |
| Ҳукумат бошлиғи |
Шавкат Мирзиёев Ўткир Султонов |
| Президент | Ислом Каримов |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
18-октябр 1947-йил Марғилон, Фарғона вилояти, Ўзбекистон ССР |
| Вафоти |
18-июн 2024-йил (76 ёшда) Сеул, Корея Республикаси |
| Турмуш ўртоғи | Людмила Сергеевна Фен |
| Болалари | Александр, Елена, Наталия |
| Касби | дипломат |
| Мукофотлари |
|
Таржимаи ҳол
Виталий Фен 1947-йилда Фарғона водийсининг энг кўҳна маданият шаҳарларидан бири – Марғилонда туғилган. Унинг аждодлари Совет Иттифоқига Кореядан келиб, Владивостокда қўним топган, кейин 1937-йилда Ўзбекистон ССР Фарғона вилоятига кўчиб келган. У ўзбек тилини, маҳаллий аҳолининг урф-одат ва анъаналарини мукаммал билади ва вақт ўтиши билан йирик спорт арбоби ва атоқли дипломат сифатида ўзбек халқининг тимсолига айланди.
Тошкент жисмоний тарбия ва спорт институтини тамомлаб, Фарғона вилояти Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси, Фарғона вилоят ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари, Ўзбекистон ССР жисмоний тарбия ва спорт масалалари бўйича қўмита раиси ўринбосари лавозимларида „униб-ўсди“.
Виталий Василевич вилоятда оммавий спортни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшди ва Фарғона спорт иншоотлари негизида СССР олимпия терма жамоаларини тайёрлашда улкан ишларни амалга оширди. Собиқ совет терма жамоасининг Сеулдаги (1988-йил) Олимпиада ўйинларидаги раҳбарияти В. Фенни делегасия таркибига киритди ва у СССР спорт қўмитаси раиси Марат Грамовнинг Жанубий Кореяга мослашишида катта ёрдам берди. Корея бу самарали ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирди ва Жанубий Кореянинг ўша пайтдаги президенти Ро Де Вунинг шахсий топшириғи бўйича Фенга автомобил совға қилинди.
Дипломатик хизмати
1995-йилда мустақилликка эришгач, Ўзбекистон Республикасининг 1-Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ташаббуси билан Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги дипломатик миссияси раҳбари этиб тайинланди. Шундан сўнг, 1995-йил декабр ойида Сеулда Ўзбекистон элчихонасини очиш миссияси билан Жанубий Кореяга келди.
1995-йилдан дипломатик миссия раҳбари, 1999-йил 12-ноябрдан 2013-йилгача Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Кореядаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида, 2002-2013-йилларда Дуаен бўлган – дипломатик катта синф бўйича дипломатик корпус раҳбари ва Жанубий Кореяда аккредитасия даврида бу ноёб ҳодиса, эҳтимол, Гиннес китобига киритилиши мумкин.
Фен фаолияти давомида у Ўзбекистон раҳбари Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Жанубий Корея президентлари билан 8 маротаба ўзаро ташрифи ва 9 маротаба учрашувини ташкил этган. Машинасозлик, енгил саноат, нефт-газ ва юқори технологияларнинг энг истиқболли тармоқларида Ўзбекистонни ривожлантириш учун Жанубий Корея томонидан реал молиявий ва техник ёрдам кўрсатилаётгани ҳам самаралидир. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон расмийлари, тадбиркорлари ва жамоат арбоблари учун Жанубий Кореядаги муаммоларни ҳал қилиш доим осон кечган, чунки бунга Ўзбекистон элчисининг ваколати ёрдам берган.
Виталий Василевич Фен 2013-йилда 17 йилдан ортиқ фаолиятидан сўнг Жанубий Кореядаги дипломатик миссиясини тугатади[1], она диёри Фарғонага отасиникига келади, оиласи ва дўстлари даврасида ҳордиқ чиқарди.
Жанубий Корея ҳукумати Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Кореядаги собиқ элчисининг хизматларини юқори баҳолаб, ҳамкорлик алоқа хизматлари учун Виталий Василевич Фенни „Гванхва“ ордени билан тақдирлади. Тақдирлаш маросими 2014-йил 16-январ куни Жанубий Кореянинг Тошкентдаги элчихонасида бўлиб ўтади. Тақдимот маросимида Жанубий Кореянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ли Ук Хён фаол дипломатик фаолияти учун Виталий Василевич Фенга миннатдорчилик билдирди.
Жанубий Корея элчихонаси хабарида қайд этилганидек:
„1996-йилдан 2013-йил июлигача бўлган ўн етти йиллик дипломатик фаолияти давомида Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Кореядаги элчихонаси раҳбари тимсолида мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни стратегик шериклар даражасига кўтаришга катта ҳисса қўшди. 8 та ўзаро ташриф ва икки давлат раҳбарларининг 9 та ўзаро ҳамкорлик учрашуви ва бошқалари муваффақиятли якун топган“[2]
Дипломатик хизматга қайтиш
2017-йилда Ўзбекистон Республикасининг янги сайлан ган Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев Виталий Василевич Фенни Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Кореядаги дипломатик ваколатхонасига яна раҳбарлик қилишга таклиф қилган ва у бунга жавобан „Ватанга хизмат қилишга тайёрман!“ деб жавоб берган эди. 2017-йил 27-май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ўзбекистоннинг фахрий элчиси Виталий Василевич Фенни Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Кореядаги дипломатик корпуси раҳбари этиб тасдиқлади[3][4].
Мукофотлар
- Фидокорона хизматлари учун ордени (2018)[5]
- „Меҳнат шуҳрати“ ордени (2006)[6]
- Жанубий Кореянинг „Гванхва“ ордени
- „Ўзбекистон Белгиси“ кўкрак нишони
- „Ўзбекистон мустақиллигига 20 йил“ кўкрак нишони
Манбалар
- ↑ „Ветеран-посол Узбекистана в Сеуле покидает свой пост“. ИА РУСКОР (2013-йил 20-август). 2018-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 2-сентябр.
- ↑ „Правительство Республики Корея наградило Орденом бывшего посла Узбекистана“. НИА «Туркистон-пресс» (2014-йил 17-январ). 2018-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 2-сентябр.
- ↑ „Сообщение о назначении на сайте МИД Узбекистана“. 2018-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 21-июн.
- ↑ „Назначены новые послы Узбекистана в Бельгии, Индии и Корее“. Коммерсант.уз (2017-йил 28-май). 2018-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 2-сентябр.
- ↑ „О награждении в связи с двадцатисемилетием независимости Республики Узбекистан группы государственных служащих и работников производственной и социально-экономической сфер“. УзА (2018-йил 29-август). Қаралди: 2018-йил 1-сентябр.
- ↑ Указ Президента Республики Узбекистан „О награждении в связи с 15-й годовщиной независимости Республики Узбекистан группи государственних служащих и работников производственной и социално-экономической сфер“ от 28 августа 2006 года № УП-3792
Ҳаволар
- 18-oktyabrda tugʻilganlar
- 1947-yilda tugʻilganlar
- Margʻilonda tugʻilganlar
- 2024-yilda vafot etganlar
- 18-iyunda vafot etganlar
- Seulda vafot etganlar
- Mehnat shuhrati ordeni sohiblari
- Kishilar
- Margʻilonlik kishilar
- Toshkentlik kishilar
- Toshkentlik diplomatlar
- Koryo-saram siyosatchilari
- Koreys millatiga mansub oʻzbekistonliklar
- Fidokorona xizmatlari uchun ordeni sohiblari
- Oʻzbekistonning Koreya Respublikasidagi elchilari
- Jeolgang Pyeon klani
