Vitalizm
Витализм (лот. виталис — ҳаётий) — биологиядаги оқим. Организмларда ҳаётий ҳодисаларни бошқарадиган, номоддий ғайритабиий кучлар ("ҳаётий куч", "жон" ва б.) бор деб тушунтиради. В.нинг асосий қоидалари қад. дунёда пайдо бўлган. Аристотел ҳаёт асосида гўё номоддий динамик ибтидо — "энтелехия" ёки жон ётади, деган тасаввурни ривожлантирди. ХВИИ асрда голланд олими ван Гелмонт органлар фаолиятини ва бутун организмни руҳий кучлар ёки "архей" бошқаради, деб ҳисоблади. ХВИИИ асрда немис врачи Г. Штал организм аъзоларининг тузилиши ва вазифасини бажаришдаги мувофиқлиги номоддий ибтидо — жон томонидан белгиланади, деб билди. ХВИИИ аср охири —ХИХ аср бошидаги табиацҳунослик ютуқлари хаётнинг моҳияти ҳақидаги виталистик тасаввурларнинг хатолигини исботлади. Лекин, ХИХ аср охири — ХХ аср бошида жамият тараққиётининг ижтимоий-иқтисодий ўзига хос хусусиятлари, идеалистик оқимларнинг кучайиши муносабати билан неовитализм шаклида янгидан пайдо бўлди. В.нинг турли кўринишлари ҳозирги замон биологиясида ҳам намоён бўлмоқда. Бу организм ҳаёт фаолияти ўзига хос хусусиятининг номоддийлигини эътироф этишда кўринади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |