Виталй Микҳайлович Абалаков (рус. Виталий Абалаков Михайлович) (1906-йил 13-йанвар – 1986-йил 26-май[1]) – совет кимёгари, алпинист ва ихтирочи.

Виталй Микҳайлович Абалаков

Виталй (ўнгда) укаси Евгений билан бирга (1920-йил)
Таваллуди

1906-йил 13-январ
Красноярск, Енисей пеовинсияси,

Россия империяси
Вафоти 1986-йил 26-май (80-ёш)
Москва, СССР
Касби

кимёгар, алпинист,

ихтирочи
Таълими Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети

Унинг укаси машҳур алпинист Евгений Абалаков бўлган. Виталй Аблаков укаси Евгений Аблаков билан бирга 1934-йилда Ленин чўққисини (Помир, 7134 м) забт этган биринчи совет алпинистлари бўлган ва бу тоғнинг чўққисини йана икки маротаба забт этган. 1936-йилда Виталй Аблаков Хон Тангри чўққисига (Тян-Шан, 7439 м) ҳам чиқган, бу ерга чиқиши натижасида у бир неча бармоқлари ва оёғининг бир қисмини кестириб ташлашга мажбур бўлган[2].

У бошчилигидаги „Спартак“ (Москва) жамоаси алпинизм бўйича 12 марта СССР чемпиони бўлган. Шунингдек, у тоғ чанғиси бўйича СССР чемпионатининг бронза медали совриндори бўлган.

Виталй Абалаков 1930-йилларда маҳкамлаш ускуналари, Абалаковча боғлаш услуби ва бошқа кўплаб тоққа чиқиш ускуналари каби ихтиролар билан тақдирланган. Шунингдек алпинистларнинг машғулот жараёнида ишлатиладиган юзга яқин қурилмалар муаллифи[3][4].

Ҳаёти

Виталй Аблаков овчи оиласида туғилган. 1909-йилда онасидан, 1910-йилда отасидан айрилган. Уни Красноярскдаги қариндошлари тарбийалаган.

1925-йилда Менделеев номидаги Москва кимё-технологийалари институтига ўқишга кирган ва у ерни 1930-йилда тугатган[5]. Ленин чўққиси қаҳрамони ва 1938-йилга келиб И гуруҳ ногирони бўлган.

1938-йил 4-февралда у НКВДнинг Москва вилояти бўйича Давлат хавфсизлик бошқармасининг 4-бўлими томонидан ҳибсга олинган. У РСФСР Жиноят кодексининг 58-6-7-11-моддалари бўйича „аксилинқилобий террористик ташкилот“ аъзоси сифатида тергов қилинган[6]. 1938-йилдан 1940-йилгача „немис жосуси“ сифатида қамоқда ўтирган. У билан бирга ҳибсга олинган кўплаб алпинистлар отиб ўлдирилган[4]. 1940-йил 20-февралда оқланган ва қамоқдан озод этилган[6].

Абалаковнинг „Алпинизм асослари“ дарслиги кўплаб тилларга таржима қилинган.

У Москвадаги Кунцево қабристонига дафн этилган.

Мукофотлари

Манбалар