Витебск вилояти — Беларуснинг шимолий-шарқидаги вилоят. 1938-йил 15 январда тузилган. Витебск вилоятида 19 шаҳар ва 26 шаҳарча бор. Майдон 40,1 минг км2. Аҳолиси 1434,7 минг киши (1999), асосан беларуслар, шунингдек рус, украин, поляк, яҳудий ва бошқалар ҳам яшайди Маркази – Витебск шаҳри.

Ер юзаси асосан текислик, қатор тепалар ва улар орасида ботқоклашган пастликлар кўп. Витебск вилоятининг шимолида Полоцк пасттекислиги, Улла дарёси бўйлаб Чашники, шимолий-шарқда Сураж пастликлари, жанубида ва шарқда Орша (262 м), Витебск (296 м) қирлари бор. Фойдали қазилмалари: торф, гил, ойна қумлари, доломит, оҳактош, шифобахш балчиқ ва минерал булоклар. Иқлими мўътадил континентал. Январнинг ўртача темпатураси –7,5°. Йилига 550– 600 мм ёғин тушади. Вегетация даври 177–185 кун. Йирик дарёлари: Даугава ва Днепр ҳамда уларнинг ирмоқлари. Тупроғи, асосан, чимли подзол тупроқ. Ҳудудининг 1/3 қисми ўрмон. Майд.нинг 12% ўтлоқ, 8% бот-қоклик.

Тўқимачилик-трикотаж, машинасозлик, кимё, ёқилғи ва озиқ-овқат саноати устун туради. Станоксозлик, асбобсозлик, электр ва радиотехника, нефтни қайта ишлаш каби кўпгина янги саноат тармоклари барпо этилган. Машинасозликнинг муҳим марказлари: Витебск (станоксозлик, дарё кемасозлиги) ва Орша (станоксозлик, енгил машинасозлик, локомотив ва вагон тузатиш заводлари). Кимё саноати ҳам ривожланган. Полоцкда нефтни қайта ишлаш заводи бор. Бу корхона асосида кимё мажмуаси барпо этилган. Оболда биокимё фабрикаси қурилган.

Витебск вилояти Беларуснинг муҳим енгил саноат раёнидир. Вилоятда Беларус зиғиртола заводларининг 1/3 қисми жойлашган. Гилам тўқиш корхоналари ҳам барпо этилган (Витебск). Тикувчилик, чарм поябзал, шиша тола корхоналари бор. Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш тараққий этган. Уйсозлик, оҳак материаллари комбиатлари, силикат ғишт, ёғочсозлик ва мебел ишлаб чиқариш, қоғоз, гўшт, сут, консерва, ун тортиш, макарон, спирт-арақ корхоналари мавжуд. Витебск вилоятида сут-гўшт чорвачилиги етакчи ўринда. Зиғир ва картошка етиштирилади. Шунингдек ғалла, емхашак, сабзавот-полиз экинлари экилади. Қорамол, чўчқа, қўй, парранда боқилади. Даре ва кўллардан балиқ овланади. Темир ё'л ва автомобил йўллари асосий транспорт тури. Витебск вилояти ҳудудини Санкт-Петербург – Киев, Москва – Брест, Невел – Полоцк – Молодечно темир ё'л магистраллари кесиб ўтган. Даугава ва Днепр дарёларида кема қатнайди. Витебск вилоятида 5 олий ўқув юрти, драма театри, 11 музей бор.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил