Витерит [инглиз олими W. Wитҳеринг (1741—1799) номидан] — карбонатлар синфига кирувчи минерал. Кимёвий формуласи ВаСО3. Ромбик сингонияли. Ранги оқ, кулранг , сариқ, баъзан рангсиз. Яхлит буйраксимон, шарсимон, толасимон агрегатлар, камдан кам кристаллар. Қаттиқлиги 3—3,5, с. ог . 4,3. В. чанги одам организмига заҳарли таъсир этади. Одатда гидротермал конларда калсит, доломит Рв, Зн, Фе сулфидлари, кўпинча барит билан бирга учрайди. Экзоген шароитда ҳосил бўлган турлари маълум. В.нинг йирик конлари жуда кам. Ягона ўзига хос В. кони Англияда (Нортумберленд). Чуқурликдаги иссиқ сувлардан ҳосил бўлади. В. барий ва унинг тузлари олинадиган руда. РФ (Челябинск вилояти), Украина (Донбасс, Подолия ва б.), Туркманистонда топилган. Ўзбекистонда барит томирларида учрайди (Қурама тизмаси ва б.). Резина ва қоғоз саноатида, юқори сифатли оқ бўёқ тайёрлашда ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил