Витим (юқори қисмида — Витимкан) — Шарқий Сибирдаги дарё, Ленанинг йирик ўнг ирмоғи. Икат тизмасининг шарқий ён бағридан бошланади. Узунлиги 1837км, ҳавзасининг майдони 225 минг км2. Юқори ва ўрта қисмида жануб-шарқ ва шарқдан Витим ясситоғларини айланиб, қуйи қисмида эса Становой тоглиги ва Патом тоғлиги ўртасидан оқиб ўтади. Тоғлар орасидан чиққач, дарё водийси кенгаяди; қуйилиш жойида каттагина делта ҳосил қилган. Витим, асосан, ёмғир, қисман қор ва грунт сувларидан тўйинади. Ўртача сув сарфи 1520 м3/сек. Витим ноябр бошларидан майнинг ўрталаригача музлаб ётади. Витимда қуйилиш жойидан Бодайбо шарқгача (300км) кема қатнайди. Витим ҳавзасида олтин ва слюда конлари бор.

Витим
Тавсиф
Узунлиги 1 837
Майдони 225 000 км²
Жойлашуви
Давлат Россия

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил