Viva la Vida
„Вива ла Вида“ (/ˈвиːвə лə ˈвиːдə/; таржимаси „Яшасин ҳаёт“) — „Cолдплай“ инглиз рок-гуруҳи ижро этган қўшиқ. Қўшиқни гуруҳнинг барча аъзоси ҳамкорликда ёзган. Тарона 2008-йилнинг 13-июн куни „Вива ла Вида ор Деатҳ анд Алл Ҳис Фриэндс“ номли тўртинчи студиявий албомининг иккинчи сингли ўлароқ чиқарилган. „Вива ла Вида“ матнида тарихга ва насронийлик динига шамалар мавжуд. Композиция давомида торли-камонли чолғулар ёрдамида ижро этилган оҳанг қайта-қайта такрорланади. Қўшиқ давомида кўпроқ чолғулар партиялари қўшиб борилган.
| „Вива ла Вида“ | ||||
|---|---|---|---|---|
| Cолдплай сингли | ||||
| Вива ла Вида ор Деатҳ анд Алл Ҳис Фриэндс албомидан | ||||
| Б томон | „Деатҳ Wилл Невер Cонқуэр“ | |||
| Чиқарилган санаси | 2008-йил 13-июн | |||
| Ёзиб олинган | 2007-2008 | |||
| Жанр | ||||
| Давомийлиги |
| |||
| Лейбл |
| |||
| Қўшиқ муаллиф(лар)и | ||||
| Продюсер(лар) | ||||
| Cолдплай сингллари хронологияси | ||||
| ||||
| Клипи | ||||
|
„Вива ла Вида“ ЁуТубеда „Вива ла Вида“ (Алтернатив версия) ЁуТубеда | ||||
„Вива ла Вида“ қўшиғини танқидчилар юқори баҳолаган ва таронанинг бозори чаққон бўлган. Қўшиқ Буюк Британия сингллар хит-парадида ҳамда Биллбоард Ҳот 100 хит-парадида биринчи поғонагача кўтарилган. Қўшиқ „Cолдплай“ гуруҳининг бу икки хит-параднинг энг юқори поғонасига кўтарилган илк композициясидир. Шунингдек, қўшиқ 2009-йил „Йил қўшиғи“ (инглизча: Сонг оф тҳе Еар) номинациясида „Граммй“ мукофоти билан тақдирланган.
Қўшиқ номи испанча бўлиб, ХХ асрда яшаб, ижод қилган мексикалик рассом Фрида Каҳло картинасидан олинган. Тарона ля-бемол мажор тоналлигида ёзилган. Ггуруҳнинг ўша пайтгача чиқарилган бошқа ашулаларидан фарқли ўлароқ, „Вива ла Вида“ қўшиғини ижро этишда электрогитара асосий чолғу ролини бажармаган. Бунинг ўрнига ашула асосан торли-камонли чолғулар, компютер ёрдамида қайта ишланган пианино ҳамда литавра ва черков жоми каби урма зарбли чолғулар билан ижро этилган.
Қўшиқнинг асосий клипини режиссор Ҳйпе Wиллиамс суратга олган. Унда гуруҳ аъзолари рассом Эугèне Делаcроихнинг „Ла Либертé гуидант ле пеупле“ асари фонида қўшиқни ижро этаётгани тасвирланган. Антон Cорбижн қўшиқ учун Нидерландияда алтернатив клип суратга олган. Унда „Cолдплай“ солисти Чрис Мартин қўшиқнинг асосий қаҳрамони — қирол ролини ижро этган.
Манбалар
- ↑ Рожек, Чрис. Поп Мусиc, Поп Cултуре. Cамбридге: Политй Пресс, 2011 — 46-бет.
- ↑ Беаумонт, Марк (30-июн 2008-йил). "Cолдплай: Вива Ла Вида Ор Деатҳ Анд Алл Ҳис Фриэндс". НМЕ. ҳттпс://www.нме.cом/ревиэwс/cолдплай/9713. Қаралди: 10-сентябр 2022-йил.Вива ла Вида]]