Vivianit

Вивианит (инг . минералоги Ж. Г. Вивиан номидан) — фосфатлар синфига кирувчи минерал. Кимёвий формуласи Ғе3[РО4]2-8Н2О. Моноклин сингонияли. Қўшимчалари: Мн, Мг, Cа, Ғе+3. Рангсиз, кўкимтир кристаллар, нурсимон, толасимон агрегатлар. Шаффоф, вақт ўтиши билан кўк ёки тўқ яшил рангга киради. Ялтироқлиги шишасимондан хира садафсимонгача. Каттиқлиги 1,5—2. С.оғ. 2,7—2,9. Нураш маҳсулоти. Торфли ерларда кенг тарқалган. Иккиламчи минераллар ҳамда пирит, пирротин минераллари нураш маҳсулотларида учрайди. Бавария (Германия), Югославия, РФ (Москва ёнидаги торфли ерларда), Украина (Керч темир руда ҳавзасида, Волин торфли ерларида, Закарпате), Англия, Боливияда В. конлари топилган. Фосфорли ўғит сифатида ва баъзан кўк бўёқ тайёрлашда ишлатилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |