Vivipariya
Вивипария (лот. вивус — тирик, парио — туғаман) — уруғнинг пишиб етилмаган мева ичида она ўсимликнинг ўзидан кўкариб чиқиши. Ўта нам иқлимли тропик дарахтларнинг пишмаган меваларида илдизчали муртаги – гипокотили пайдо бўлади. Муртак узунлиги 50–70 см га етгач, узилиб, тупроққа тушиб ўса бошлайди. Вивипаия ташқи кўринишдан донли ўсимликларнинг илдиз ҳосил қилиб ўсиб чиқишига ўхшайди. Гулдаги метаморфоз туфайли пиёзчалар (қўнғирбош) ва туганакларни (тирик туғар гречиха) тез ўсиб чиқиб осон тўкилиши ҳам Вивипария дейилади. Бундай ҳолат яшаш муҳити жуда ноқулай бўлган қутб, баланд тоғ ва чўл минтақаларида учрайди. Вивипария ўз моҳиятига кўра вегетатив кўпайиш ҳисобланади[1].
Манбалар
| Биологияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |