„Вихода нет“ (русча: Выхода нет, яъни „Чиқиш [Ечим] йўқ“) — „Сплин“ рус рок-гуруҳи ижро этган қўшиқ. Гуруҳнинг 1998-йил эълон қилинган „Гранатовий албом“ номли студиявий албомига тўққизинчи трек ўлароқ киритилган. Қўшиқ матнини ҳам, куйини ҳам гуруҳ солисти Александр Василев ёзган. „Вихода нет“ гуруҳ репертуаридаги энг таниқли тароналарнинг биридир.

„Вихода нет“
„Сплин“ қўшиғи
Гранатовий албом албомидан
Чиқарилган санаси 1998
Ёзиб олинган 1998
Жанр поп-рок
Давомийлиги 3:51
Лейбл ОРТ-Реcордс
Қўшиқ муаллиф(лар)и Александр Василев
Бастакор(лар) Александр Василев
„Гранатовий албом“ хронологияси
„Катис, колесо!“ „Вихода нет“ „Коктейли третей мировой“
Клипи
„Вихода нет“ ЁуТубеда

Василев қўшиқни Санкт-Петербург шаҳри метросида икки шахс ўлимига гувоҳ бўлганидан кейин ёзган, деган тахмин мавжуд[1]. Россия шаҳарлари метроларида „вихода нет“ ёзуви ко'п учрайди.

Василев қўшиқ маъносини дастлаб изоҳламаган, шунинг учун гуруҳ мухлислари мустақил тарзда турли тахминларни илгари суришган. Пировардида хонанда қўшиқда шунчаки қаҳрамон суюклисига бу ердан учиб кетишдан бошқа иложимиз йўқ, деб мурожаат қилаётгани ҳақида эканлигини айтган[2].

Қўшиқ учун Мечислав Юзовский клип суратга олган. Клип қиш фаслида Қрим яриморолида тасвирга олинган.

Манбалар

  1. ↑ „Сплин — выхода нет, история и смысл“ (русча). Мысли русского рока (3-декабр 2021-йил). Қаралди: 22-сентабр 2022-йил.
  2. ↑ „История песни «Выхода нет» – Сплин“ (русча). Сонг Сторй (18-сентябр 2017-йил). Қаралди: 22-сентабр 2022-йил.

Ҳаволалар