Vixuxollar
Вихухоллар (Десмана) — ҳашаротхўр сут эмизувчилар туркумининг бир уруғи. В. оиласига киради. Вихухол (Десмана мосчата) Волга, Дон ва Урал дарёларида тарқалган. Тузилиши сувда яшашга мослашган. Бўйи 20— 22, думи 18—20 см ча, ҳашаротхўр сут эмизувчиларнинг энг каттаси. Тумшуғи учида узун ҳартумчаси, орқа оёқ панжалари орасида сузгич пардаси бор. Думи тангачалар билан қопланган, думи остида ёғсимон ҳидли модда — мушк (мускус) ажратадиган безлар бор. Бу модда билан В. жунуни мойлайди. Мўйнаси ипакдек майин ва силлиқ, усти тўқ жигарранг , ости кумушдек оқ. В. уясини қирғоқларга қуради. Баҳорда урчийди. Ҳомиладорлик даври 50 кун, 1—5 та бола туғади. Боласи бир ёшда вояга етади. В. сув ҳашаротлари, зулук, моллюска ва майда балиқлар билан овқатланади. Йилига икки марта (ёз ва қишда) туллайди. Вихухолнинг иккинчи тури Галемус уруғига мансуб бўлиб, битта тур Пиренеи В. — Д. пйренаиcус Пиренеи ярим оролидаги тоғ дарёларида яшайди, сони жуда камайиб кетган. Иккала тури ҳам Халқаро Қизил китобга киритилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |