Визир (немисча: Висиэр) -1) ўқ отиш қуроллари ва асбобларнинг ўртасида ўйиғи (тирқиши) бўлган мўлжалга олиш мосламаси; 2) фотоаппаратларга бириктириб қўйиладиган кўриниш қидиргич асбоб; кўриниш (тасвир)нинг қайси қисми фотопластинкага тушишини (сиғишини) аниқлаш учун хизмат қилади; 3) шамол таъсирида самолётнинг учиш йўналишидан оғишини ўлчайдиган асбоб; 4) геодезия асбобларида бирон бир нуқтага йўналтириш (визирлаш)га имкон берадиган мослама.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил