Vladimir Ananyev
Владимир Иванович Ананев (украинча: Володимир Іванович Ананьєв, 1929-йил 23-март, Тошкент – 1996-йил 17-декабр) – биринчи чақириқ Украина халқ депутати, муҳандис, сиёсий арбоб, касби бўйича кон муҳандиси.
| Владимир Ананев | |
|---|---|
![]() | |
| Таваллуди |
1929-йил 23-март |
| Вафоти |
1996-йил 17-декабр (67 ёш) Украина |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Харков миллий кончилик университети |
| Касби | инженер, сиёсатчи |
| Партияси | Совет Иттифоқи Коммунистик партияси |
| Мукофотлари |
|
Боиграфияси
Владимир Иванович 1929-йил 23-мартда Ўзбекистон ССРда Тошкент шаҳрида ишчи оиласида таваллуд топган. 1948-йилда Харков кончилик институтига ўқишга кирган ва 1953-йилда уни тамомлаган. Владимир Олтой ўлкаси Горняк посёлкасидаги Золотушинский кон бошқармасининг смена ва участка бошлиғи лавозимини эгаллаган. Кейинчалик Челябинск вилояти Қорабаш шаҳридаги Қорабаш кон бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият олиб борган[1].
Ананев „Южуралсветмецтрой“ трестининг бош муҳандиси (Олий Уфалей), Харков шаҳридаги УНР 442-трест 88-шаҳар ва „Харковжилстрой“ уй қурилиши заводи бошлиғи бўлиб ишлаган. 1973-йилдан Украина ССР саноат қурилиши вазирининг ўринбосари, 1978-йилдан эса СССР Давлат режа қўмитаси раисининг капитал қурилиш, қурилиш саноати ва қурилиш материаллари бўйича ўринбосари лавозимларида фаолият олиб борган. Депутат 1992-йилда нафақага чиққан.
1956–1991-йиллар оралиғида Совет Иттифоқи Коммунистик партияси (КПСС), Украина Коммунистик партияси ҳамда ижроия қўмитаси аʻзоси бўлган.
Владимир Совет Иттифоқи Коммунистик партияси, кейинчалик аʻзоси бўлган.
Ананев 1990-йил 18-мартда биринчи турда 57,75 фоиз овоз олиб, Украина халқ депутати этиб сайланган. У уй-жой коммунал хўжалиги ва йўл қурилиши бўйича қуйи қўмита, шунингдек, Украина Олий Радасининг қурилиш, архитектура ва уй-жой коммунал хўжалиги бўйича комиссиясини бошқарган[2].
Владимир оилали ва бир нафар фарзанди бор. У 1996-йил 17-декабрда 67 ёшида Украинада вафот этган.
Мукофотлари
Депутат Ананев Ленин ордени, Октябр инқилоби ордени ҳамда Меҳнат Қизил Байроқ ордени билан тақдирланган. Шунингдек, икки бора Украина ССР Олий Кенгаши Президиумининг Фахрий ёрлиқлари ва Тараса Шевченко номидаги Давлат мукофоти соҳиби бўлган.
Манбалар
- ↑ „Ананьєв Володимир Іванович“. Қаралди: 2023-йил 25-ноябр.
- ↑ „АНАНЬЕВ ВЛАДИМИР ИВАНОВИЧ“. 2023-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 25-ноябр.
