Vladimir Arnold
| Владимир Арнолд | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
12-июн 1937-йил Одесса, Украина ССР, Совет Иттифоқи |
| Вафоти |
3-июн 2010-йил (72 ёшда) Парис, Франсия |
| Фуқаролиги | Совет Иттифоқи, Россия |
| Соҳаси | Математика |
| Иш жойлари |
Париж Даупҳине университети Стеклов математика институти Мустақил Москва университети Москва давлат университети |
| Академик раҳбарлари | Андрей Колмогоров |
| Машҳур шогирдлари | |
| Машҳур ишлари |
Арнолднинг мушук харитаси Арнолд гипотезаси Арнолд диффузияси Арнолднинг рубл масаласи Арнолднинг спектрал кетма-кетлиги Арнолд тили Арнолд–Белтрами–Чилдресс оқими Арнолд–Гивентал гипотезаси |
| Мукофотлари |
Ленин мукофоти (1965) Cрафоорд мукофоти (1982) Лобачевский мукофоти (1992) Ҳарвей мукофоти (1994) Wолф мукофоти (2001) Данниэ Ҳеинеман математик физика бўйича мукофоти (2001) Россия Федерацияси давлат мукофоти (2007) Шаw мукофоти (2008) |
Владимир Арнолд (12-июл 1937-йил — 3-июн 2010-йил) — россиялик математик. Арнолд топология, дифференсиал тенгламалар назарияси, назарий механика соҳаларидаги ишлари билан танилган. Арнолд ХХ асрнинг энг буюк математикларидан бири ҳисобланади. СССР фанлар академияси академиги, АҚШ Миллий фанлар академияси хорижий аъзоси (1983), Франсия фанлар академияси (1984), Лондон қироллик жамияти (1988), Деи Линcеи миллий академияси (1988), Америка фалсафий жамияти (1990) аъзоси бўлган. 2001-йил Wолф мукофоти билан тақдирланган.
Арнолд Москва шаҳридаги 59-мактабда ўқиган. 1959-йил Москва давлат университетининг механика ва математика факултетини тамомлаган. 1961-йилда СССР фанлар академиясининг амалий математика институтида физика-математика фанлари номзоди илмий даражасини олган. 1963-йил эса физика-математика фанлари доктори илмий даражасини олган. Олим 1959–1986-йилларда Москва давлат университетида (1965-йилдан профессор ўлароқ) ишлаган. Умрининг охиригача Москвадаги В. А. Стеклов номидаги Россия математика институтида ҳамда Парисдаги Парис Даупҳине университетида ишлаган.
Арнолд ўсмирлигида Ҳилбертнинг 13-масаласини ечган. Ҳозир бу Колмогоров–Арнолд ифодалаш теоремаси ўлароқ маълум. Арнолд симплектик топология алоҳида соҳа ўлароқ шаклланишига ҳисса қўшган. Олим, шунингдек, Арнолд гипотезаси билан танилган. 2006-йилда Арнолд илмий мақолаларда асарлари энг кўп манба сифатида кўрсатилган рус олими, деб топилди.
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |