Vladimir Bexterev
Владимир Михайлович Бехтерев (1857-йил 20-январ, Киров вилоятининг Сорали (ҳозирги Бехтерево) қишлоғи — 1927-йил 24-декабр, Москва) — рус психоневрологи. Петербург тиббий-жарроҳлик академиясини тугатган. Ҳарбий тиббий академия (1893), Аёллар тиббиёт институти профессор. (1897). Психоневрология институти (1908), кейинчалик ўзи ташкил этган Мия ва руҳий фаолиятни ўрганиш институти (1918) директори. Нерв системасининг анатомияси, физиологияси ва патологиясига оид тадқиқотлар олиб борган, рефлексология асосчиларидан бири. Орқа ва бош миянинг ўтказувчи йўллари ҳамда миянинг функсионал анатомияси тўғрисидаги таълимотни ишлаб чиққан. Алкоголизмни гипноз билан даволаш устида илмий иш олиб борган. Бехтеревнинг асосий асарлари ёш болалар хулқи ва жинсий тарбияси, шунингдек ижтимоий психология муаммоларига бағишланган. Марказий нерв системасини тинчлантирадиган суюқ доримикстура топган. Мияни анатомик, физиологик ва психологик усуллар билан комплекс ўрганиш асосида киши шахсини тадқиқ этган[1].
Манбалар
- ↑ "Бехтерев Владимир Михайлович" ЎзМЕ. Б-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-12-11 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |