Vladimir Bulgakov
Владимир Василевич Булгаков (1949-йил 1-январ, Белая Калитва, Ростов вилояти) – рус ҳарбий қўмондони, генерал-полковник (2001), Россия Федерацияси Қаҳрамони (2000).
| Владимир Василевич Булгаков | |
|---|---|
|
Владимир Путин Владимир Булгаковни Россия Федерацияси Қаҳрамони "Олтин Юлдуз" медали билан тақдирлаш жараёни (2000-йил 28-март). Фото:Россия Федерацияси Президенти матбуот хизмати | |
| Таваллуди |
1949-йил 1-январ Белая Калитва, Ростов, РСФСР СССР |
| Фуқаролиги |
|
| Қўшин турлари | Қуруқликдаги қўшинлар |
| Хизматдаги йиллари | 1967—2009 |
| Унвони | Генерал-полковник |
| Жанг/уруш | Афғон Уруши, Биринчи Чечен уруши, Иккинчи Чечен уруши |
| Мукофотлари |
|
| Истеъфода | 2009-йилдан |
СССРда ҳарбий хизмат
Владимир Булгаков 1949-йил 1-январда Белая Калитва шаҳрида туғилган. 1967-йилда Белая Калитвадаги шаҳридаги 8-йиллик мактабни, кейинчалик Оржоникидзедаги (Владикавказ) Шимолий Кавказ Суворов ҳарбий билим юртини тамомлаган[1].
У 1967-йилда Совет Армияси сафига қўшилган. 1967-йилдан 1971-йилгача Совет Иттифоқи Қаҳрамони, зирҳли кучлар маршали П.С.Рйбалко номидаги Тошкент Олий танк қўмондонлик билим юртида таҳсил олади. 1971-йилда ўқишни тамомлагандан сўнг у Чехословакия ҳудудидаги Марказий кучлар гуруҳида танк взводига ва танк баталонига қўмондонлик қилади. Катта лейтенант, капитан ва подполковник ҳарбий унвонлари муддатидан олдин берилди[2].
1979-йилда Совет Иттифоқи маршали Р.Й.Малиновский номидаги Зирҳли Кучлар Ҳарбий Академиясини тамомлайди. Булгаков Штаб бошлиғи, мотоўқ полки командирининг ўринбосари, танк полки командири лавозимларида ишлаган. 1985—1987-йилларда Афғонистонда жанг қилган, афғон пиёда қўшинлари дивизияси қўмондони ҳарбий маслаҳатчиси бўлиб хизмат қилган. Икки марта яраланган[3].
Владимир Булгаков 1987-йилдан бери Белоруссия ҳарбий округидаги (Гродно шаҳри) моторли милтиқ дивизияси командирининг ўринбосари лавозимига эришади. 1990-йилдан эса Полшадаги Шимолий кучлар гуруҳида 6-гвардия танк Витебск-Новгород қўшалоқ Қизил Байроқ дивизияси қўмондони.
Россия Федерациясида ҳарбий хизмат
Владимир Булгаков 1993-йилдан Москва ҳарбий округининг 166-алоҳида қўш қизил байроқли Витебск-Новгород 166-гвардия алоҳида моторли қуролли бригадаси командири. У 1995-йилдан Шимолий Кавказ ҳарбий округи 58-қўшма қуролли армияси қўмондони ўринбосари этиб тайинланади. Булгаков Биринчи Чечен уруши давридаги жанговар ҳаракатларнинг фаол иштирокчиси, 1995-йил баҳор ва ёз ойларида Чеченистоннинг тоғли қисмида, хусусан, Ведено ва Шатой вилоят марказларини эгаллаш бўйича операцияларни бошқарган. У тактик вертолёт қўнишларини жуда муваффақиятли қўллаган.
Владимир Василевич 1997-йилда Россия қуролли кучлари Бош штабининг Ҳарбий академиясини тамомлаган ва Волгограддаги Шимолий Кавказ ҳарбий округининг 8-гвардия армияси корпуси қўмондони этиб тайинланган. 1998-йил декабрдан эса Шимолий Кавказ ҳарбий округи қўмондонининг фавқулодда вазиятлар бўйича ўринбосари этиб тайинланган.
Бу лавозимда 1999-йил август ойидан бошлаб у Чечен жангариларининг Доғистон Республикасига бостириб киришини қайтаришда, 1999-йил октябр ойидан эса Иккинчи Чечен урушида қатнашган. 1999-йил октабрдан „Шимолий“ тезкор гуруҳи қўшинларига, 1999-йил декабрдан „Грозний“ тезкор гуруҳи қўшинларига, 2000-йил февралдан мартгача – „Марказ“ тезкор гуруҳи қўшинларига (Шатойда фаолият кўрсатган) қўмондонлик қилган. 2000-йил январ ойидаги Грознийга ҳужум қилиш учун жангларига бевосита раҳбарлик қилган.
Владимир Булгаков 2000-йил март ойидан – Шимолий Кавказ ҳарбий округида қўмондоннинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. 2003-йил июлдан эса қуруқликдаги қўшинлар бош қўмондони ўринбосари бўлган.
2006-йил 8-сентябрда эса Владимир Василевич Узоқ Шарқ ҳарбий округи қўмондони лавозимига тайинланган. 2009-йил январ ойидан ҳарбий хизматни ўташ ёшига етгани сабабли захирага олинган. Ҳозирда у Ростов-на-Дон шаҳрида яшайди. Жамоат фаолияти билан шуғуллади. Ҳарбий фахрийлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Ростов вилояти қўмитасининг раиси. Уйланган, бир ўғли (Россия армияси офицери) ва бир қизи бор.
Владимир Василевич Булгаков Ҳарбий фанлар номзоди ҳисобланади.
Мукофотлар
- Россия Федерацияси Қаҳрамони (2000-йил 24-март)
- ИВ даражали „Ватанга хизматлари учун“ ордени
- Жасорат ордени (1995)
- Қизил Байроқ ордени (1987)
- Иккита Қизил Юлдуз ордени (1984, 1990)
- ИИИ даражали „СССР Қуролли Кучларида Ватанга қилган хизмати учун“ ордени (1975)
- „Россия денгиз флотига 300 йил“ юбилей медали
- „Москванинг 850 йиллиги хотирасига“ медали
- „СССР Қуролли Кучларининг 50 йиллиги“ юбилей медали
- „СССР Қуролли Кучларининг 60 йиллиги“ юбилей медали
- „СССР Қуролли Кучларининг 70 йиллиги“ юбилей медали
- „Жанговар ҳамдўстликни мустаҳкамлаш учун“ медали (Россия Мудофаа вазирлиги)
- 1-даражали „Ҳарбий жасорат учун“ медали
- ИИ даражали „Ҳарбий жасорат учун“ медали
- 1-даражали „Буюк хизматлари учун“ медали
- ИИ даражали „Буюк хизматлари учун“ медали
- ИИИ даражали „Буюк хизматлари учун“ медали
- Россия Федерациясининг хизмат кўрсатган ҳарбий мутахассиси
- Атаман Платов ордени (2012, Ростов вилояти)
- Чеченистондаги Федерал кучлар бирлашган гуруҳи қўмондони генерал-полковник А. С. Куликовдан шахсийлаштирилган Макаров тўппончаси
- Шахсий ханжар (2009).
Манбалар
- ↑ „Реликвии генерала Булгакова“. Қаралди: 2-ноябр 2023-йил.
- ↑ Страшко В. Генерал Булгаков – националная гордост и легенда. // Суворовский натиск. – 2009. – 1-январ. – № 1
- ↑ „Асташкин Н. Булгаков В. В. в интернет-проекте «Успешные люди Дона»“. www.словар.cc. Қаралди: 27-октабр 2023-йил.
Адабиётлар
- Сиджах Х. И. Алиэ погони Кубани и Кавказа. – Майкоп: ОАО „Полиграф-Юг“, 2003. – 138—139-бетлар. – 320 бет. – ИСБН 978-5-7992-0768-7.
- Галерея слави почётних граждан городов и раёнов Ростовской области. Памят. Наследиэ. Гордост. – 2-том. – Ростов–на-Дону: ООО „Золотоэ сечениэ“, 2016. – 234-бет.
- Асташкин Н. Долг солдата. Беседи с легендарним воэначалником. – Ростов-на-Дону: Стариэ русскиэ, 2018. – 298 бет. – ИСБН 978-5-901377-73-4.