Владимир Иванович Дал [адабий тахаллуси — Казак Луганский; 1801.10 (22).11, Луганск шаҳри.— 1872.22.9(4.10), Москва] — рус лексикографи, этнограф ва ёзувчи. Петербург ФА мухбир аъзоси (1838), фахрий академик (1863). Дерпт (ҳозирги Тарту) университети тиббиёт факултетини тугатган (1829). Асосий асари — „Жонли великорус тилининг изоҳли луғати“ (1–4 жилдлар; 1863–1866) 200 мингга яқин сўзни ўз ичига олган. Дал биринчи бўлиб рус тили шеваларини таснифлади („Рус тили лаҳжалари ҳақида“, 1852). „Рус халқи мақоллари“ни тўплаб нашр этди (1861–1862). Унда 30 мингдан ортиқ мақол, матал ва қочирим гаплар жамланган. Булардан ташқари, Дал қисса, ҳикоя, очерк ва эртаклар муаллифи.Виладимир Иванивич Дал 1872-йил Москвадаги Катта Грузин Кўчасида сўнгги ҳаётини оиласи билан ўтказган

Манбалар

  • Полное собр. соч., т. 1 — 10, Санкт-Петербург , 1897—98; Толковий словар живого великорусского язика, т. 1—4, М., 1981; Пословици русского народа, М, 1957.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил