Владимир Данчев (1948-йил, Тошкент) – 1980-йилларда совет хорижий радиоэшиттиришларининг диктори. У 1983-йилда инглиз тилидаги кўрсатувларида Афғонистондаги совет қўшинларининг ҳаракатларини қораловчи сўзлар билан танилган[1]. Данчевнинг хатти-ҳаракатлари совет ҳокимияти томонидан бир муддат эътиборга олинмади. СССР ДХО ББC хабар берганидан кейингина Данчевга эътибор қаратди. Шундан сўнг Данчев ишдан бўшатилган ва Тошкентдаги руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилган[1][2].

Владимир Данчев
Таваллуди 1948-йил
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР

Биографияси

Владимир 1948-йилда Тошкент шаҳридаги рус-болгар оиласида таваллуд топган[1] .

Кейинчалик маълум бўлишича, Британия радиомониторинг хизмати Москвадан эшиттиришларни Совет раҳбариятига қараганда анча яқинроқ кузатган[3].

Кейинги фаолияти

Данчевнинг ғайриоддий эшиттиришлари бир неча ҳафта давом этди[1] (бошқа манбаларга кўра, беш кун ёки икки кун давомида 5 та эшиттириш[4][5]). Инглизларнинг танлови бор эди: кашфиётлари ҳақида хабар бериш ёки жим туриш. Муҳокамалардан сўнг янгиликни эфирга узатишга қарор қилинди. 1983-йил 23-майда ББC радиостансияси ноодатий Москва диктори ҳақида хабар берди. Шундан кейингина СССР ДХҚ Данчевга эътибор қаратди: диктор ўз қилмишидан воз кечишдан бош тортди[6], ишдан четлаштирилди ва ўз она шаҳри Тошкентга мажбурий психиатрик даволанишга юборилди. КПСС сафидан ҳам чиқарилди[7].

Владимир Данчев 1983-йил декабр ойида психиатрия шифохонасидан чиқди. Баъзи маълумотларга кўра, кейинчалик хорижий радиоэшиттиришлар таҳририятига қайтиб келди ва у ерда техник ишлар билан шуғулланган[1] (эҳтимол мусиқа кутубхонасида).

Данчев шарафига журналистлар учун Инсон ҳуқуқлари халқаро федерацияси мукофот таъсис эилтди.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 Эннис, Степҳен. „Владимир Данчев: Тҳе броадcастер wҳо дефиэд Мосcоw“. ББC Неwс Магазине (2014-йил 8-март). 2017-йил 9-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 8-март.
  2. ↑ „Заметка 18, «Вести из СССР», НН 23-24, 31 декабря 1983“. 2020-йил 8-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 29-август.
  3. ↑ Василий Стрельников. „ТҲЕ БИГ ПОДCАСТ - ТҲЕ БИГ ПОДCАСТ! Тҳе Данчев Сторй.“. бигподcаст.ру (2006-йил 25-май). Қаралди: 2022-йил 20-март.[сайт ишламайди]
  4. ↑ Упи. „АРОУНД ТҲЕ WОРЛД; Руссиан Wҳо Слиппед Уп Ис Офф тҳе Аир“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (1983-йил 26-май). 2022-йил 20-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-март.
  5. ↑ Тимес, Спеcиал то тҳе Неw Ёрк. „Афгҳан Блундер Ис Аттрибутед То Радио Мосcоw Анноунcер“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (1983-йил 25-май). 2022-йил 20-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-март.
  6. ↑ „Опинион | А БЛОW АГАИНСТ НЕWСПЕАК (Публишед 1983)“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (1983-йил 6-август). 2022-йил 20-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-март.
  7. ↑ „"Должен же кто-то прервать поток дезинформации"“. русевик.ру. 2016-йил 21-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-март.