Владимир Василевич Демагин (1924.15.7, Тошкент) – учувчи, „Хизмат кўрсатган синовчи-штурман“ (1967). Синовчи-учувчилар мактабини тугатган (1952). Меҳнат фаолиятини Тошкентдаги В. П. Чкалов номидаги авиация здида йиғувчи-парчинловчиликдан бошлаган (1941—42). Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси (1942—44). Ҳарков ҳарбий авиация билим юртида (1944), Жуковский (Москва вилояти) синовчи-учувчилар мактабида (1952) ўқиган. Тошкент авиация заводи (ҳозирги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси) учишсинов стансиясида бортрадист (1945—49), синовчи-штурман (1949—80), қидирувқутқарув хизмати бошлиғи (1980—84), навбатчи штурман (1984—92). Тошкент авиация здида ишлаб чиқарилган ЛИ-2, АН-8, АН-12, АН-22, ИЛ-12 ва ИЛ-76 (турли моди-фикациялари) самолётларини синашда қатнашди, ҳаводаги парвози 4 млн. км дан ортиқ (13000 соат). Кўплаб штурман шогирдлар тайёрлаган. „Жасорат“, „Шуҳрат“ (1994) медаллари билан такдирланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил