Владимир Николаевич фон Дреер (1876-йил 4-октябр, Тошкент, Россия империяси – 1967-йил 22-феврал, Монте-Карло, Монако) – Россия армияси генерал-маёри. Биринчи жаҳон уруши қатнашчиси. Оқлар ҳаракатининг аъзоси.

Владимир Драер
Таваллуди 4-октябр 1986-йил
Тошкент, Россия империяси
Вафоти 22-феврал 1967-йил
Монте-Карло, Монако
Фуқаролиги Rossiya bayrogʻi Россия империяси Россия империяси
Хизматдаги йиллари 1894–1918
Унвони генерал-маёр

Ҳаёти

Владимир Николаевич 1876-йил 4-октябрда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Отаси артиллерия капитани бўлган ва Бухоро амири ҳузуридаги дипломатик миссияда хизмат қилган. Владимир биринчи синфни Тошкент эркаклар гимназиясида тугатган, сўнгра 2-Оренбург кадет корпусига ўқишга кирган ва уни 1894-йилда тамомлаган. 1894-йил 1-сентябрда ҳарбий хизматни бошлаган.

1896-йил 12-августда Павловск ҳарбий билим юртини тугатгандан сўнг, Николаевич офицер лавозимига кўтарилди. 8- ва 1-Туркистон артиллерия бригадаларида иккинчи лейтенант унвонида хизмат қилишни давом эттирди. 1899-йил 12-августдан лейтенант лавозимига кўтарилди.

1903-йилда Николаев номидаги Бош штаб академиясини тамомлаган ва 1903-йил 23-майда штаб капитан унвонини қўлга киритди.

Николаевич ҳарбий хизматни 16-октябр 1903-йилдан 29-ноябр 1904-йилгача 4-Туркистон жанговар баталёнида рота командири сифатида давом эттирди. Кейинчалик Туркистон ҳарбий округи штаб-квартирасининг ад’ютант ёрдамчиси лавозимида фаолият олиб борди[1].

Дреер 1911-йилда Италия-туркия урушида, 1912–1913-йилларда Болқон урушида мухбир бўлиб ишлаган.

Владимир 1914-йилда 14-отлиқ дивизиясининг штаб бошлиғи, кейин эса 1-отлиқлар корпуси штаб бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У 1914-йил ноябрдан 27-пиёда дивизиясининг штаб бошлиғи лавозимига ўтди. Владимир Дреер 1915-йил 23-ноябрдан 275-Лебедянский пиёда полкига қўмондонлик қилди[2].

Владимир Николаевич Дреер 1967-йил 22-февралда Монте-Карлода вафот этди ва Париждаги Саинт-Геневиèве дес Боис рус қабристонига дафн қилинди.

Оиласи

Рафиқаси Клаудия Владимировна. Евгения (1896–1988), Ирен (1915-йил 15-декабр, Москва – 2019-йил 2-апрел, Париж) 100 йиллиги муносабати билан Россия Федерацияси Президентининг 2015-йил 28-ноябрдаги 586-сон Фармонига мувофиқ Россия Федерацияси фуқаролигини олди[3]. Георгий (1918–1943)

Манбалар

  1. ↑ „Контакты с германофильской организацией“. 2011-йил 15-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 11-январ.
  2. ↑ Каминский В. В. Почему белые проиграли гражданскую войну? // Военно-исторический архив. — 2011. — № 10. — С.120—121.
  3. ↑ „Умерла баронесса Ирина фон Дрейер, получившая в 100 лет гражданство России“. 2019-йил 7-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 5-феврал.