Vladimir Kamelzon
Владимир Наумович Камелзон (1938-йил 17-мартда[1], Тошкент, Ўзбекистон) – теннисчи[1], Украина ва Россияда хизмат кўрсатган мураббий[2], СССР спорт устаси, Россия терма жамоалари бош мураббийи ва Россия теннис федерацияси бошқаруви аъзоси. 50 йилдан ортиқ мураббий сифатида фаолият юритган[2].
| Владимир Камелзон | |
|---|---|
| Туғилиши |
17-март 1938-йил Тошкент, ЎзССР, СССР |
Биографияси
Камелзон 1938-йил 17-мартда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Унинг биринчи теннис мураббийлари Грузия чемпиони Вано ва Арчила Эллердашвили эди. 13 ёшидан Ўзбекистон терма жамоаси сафида ўйнай бошлаган ва 1956-йили СССР халқларининг биринчи Спартакиадасида қатнашган. Спортчи Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси бўлган. Университетда ўқиб юрган кезларида „Локомотив“ спорт клубида теннис бўйича мураббий бўлиб ишлай бошлади. 1962-йилда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт институтини „спорт ўйинлари“ ихтисослиги бўйича диплом олди ҳамда Ўзбекистон спорт жамиятлари ва ташкилотлари иттифоқи давлат мураббийи лавозимида иш бошлади. Сўнг Республика ёшлар олий спорт маҳорат мактабига катта мураббий бўлиб ишга ўтди. Владимир Камелзон Украина, Ўзбекистон, СССР ва Россия терма жамоаларида мураббий бўлиб ишлаган. Бундан ташқари „Белокаменная“ болалар теннис спорт мактабини бошқарган. 3 йил давомида АҚСҲда мураббий бўлиб ишлаган[2]. 2007-йилда БМТ ҳузуридаги Халқаро ахборотлаштириш академиясининг академиги бўлган[3].
Таниқли талабалари
Владимир Камелзон шогирдлари орасида: СССР спорт устаси Равил Сулаймонов, СССРда хизмат кўрсатган спорт устаси, теннис бўйича мураббий Елена Елисеенко, СССРда хизмат кўрсатган спорт устаси ва 18 ёшгача бўлган Wимбледон чемпиони Марина Крошина, Украинада хизмат кўрсатган мураббий Олга Бабий, СССР халқаро тоифадаги спорт устаси Александр Коляскин, Девис кубоги ва Фед кубоги жамоаси сардори Яков Рибалский, Исроил Миллий теннис маркази болалар теннис мактаби директори Игор Гипш[4], теннисчи Юрий Филев[1] бор эди.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „Теннис в России“. 2020-йил 16-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 23-июл.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 „Камельзон — тренер от сохи“. 2013-йил 23-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 23-июл.
- ↑ „Тренеры“. 2018-йил 28-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 23-июл.
- ↑ Золотой юбилей тренерской деятельности Владимира Наумовича Камельзона