Vladimir Kaydalov
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Владимир Елпидифорович Кайдалов (1907.27.7, Барнаул — 1985.21.4, Тошкент) — Ўзбекистон халқ рассоми (1957). 1932-йилдан Ўзбекистонда. К. асарлари миллий колорити, ҳаёт бўёқлар воситасида жозибали ифодалангани билан диққатга сазовор. Ижоди мавзу ва жанр жиҳатидан ранг-баранг . Дастлаб газ. ва журнал нашриётларида рассом бўлиб ишлаб графика усулларини ўрганди. Таниқли кишилар (Й. Охунбобоев, Ҳамза, С. Айний, Ғ. Ғулом, А. Ҳидоятов ва б., 1932—40) портретларини яратди; 1940—47-йилларда Навоий портретини яратиш устида ишлади. Линогравюра (Ойбек, 1974; О. Собирова, 1977), ксилография (А. Қаҳҳор, С. Бородин, 1980), мойбўёқ (Навоий, 1972 ва б.)да ижод қилиб портрет устаси сифатида танилди. Навоийнинг "Ҳамса"си (1948), кўпгина эртак ва достонлар ("Ўзбек халқ эртаклари", "Алпомиш", "Қирқ қиз" ва б.) га ишлаган безаклари билан Ўзбекистонда китоб графикаси ривожига самарали таъсир кўрсатди. Кўп сонли дастгоҳ графикаси асарлари ("Каттақўрғон сув омбори" литография туркумлари ва б.) ҳамда плакатлар яратган, картиналар устида ишлаган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |