Владимир Киликевич
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 30-ноябр 1983-йил
Таваллуд жойи Мариупол, Донецк
Бўйи 1.82 м
Амплуаси Ҳужумчи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Мариупол
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2000—2007 Мариупол 36 (0)
2000—2007 Мариупол-2 83 (19)
2007 Александрия 16 (2)
2007—2008 [Оулун Палло 15 (5)
2008—2009 Тортён Палло 47 8 (3)
2009 Десна 6 (1)
2009—2012 Искра-Стал 63 (24)
2011 Тираспол 31 (10)
2013 Динамо Самарқанд 12 (2)
2013 Бухоро 9 (0)
2015 Нарва-Транс 32 (3)
2017 Колос
2017 Яруд
Миллий терма жамоа
2013—2014 Украина У-21 1 (0)
Бошқарган клублари
2020—2021 Яруд
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Владимир Владимирович Киликевич (украинча: Володимир Володимировіч Кілікевіч; 30-ноябр, 1983-йил) – украиналик собиқ футболчи, ҳужумчи. Яруд клуби бош мураббийи.

Клубдаги фаолияти

2000-йилда Киликевич профессионал фаолиятини „Илйичевец“ клубида бошлаган. Илйчевецнинг асосий жамоасида Киликевич 37 та ўйинда қатнашди ва бирорта ҳам гол ура олмади. „Мариупол-2“ футбол клубига ўтди. „Илйичевец-2“ клубида 83 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урган.

2007-йилда „Александрия“ клуби билан шартнома имзолади ва бу клубда 1 йил ўйнади. Шу вақт ичида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди. Кейинчалик у Финландиянинг „Оулун Палло“ клубига сотилди. Унинг навбатдаги манзили эса Финландиянинг „Торнён Палло“ жамоаси бўлди. 2009-йил ўртасида шартномани бекор қилиб, Украинага қайтди.

Украинада у „Десна“ клуби билан шартнома имзолади ва 2009-йилнинг сентябрига қадар жами 6 ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди. 2009-йил охирида Молдованинг „Искра-Стал“ клубига ўтди ва у ерда 2012-йил охиригача ўйнади. Шу вақт ичида 43 та ўйинда майдонга тушди, 19 та гол урди[1].

2013-йил бошида Самарқанднинг „Динамо“ клуби Киликевичга эътибор қаратди. „Динамо“ таркибида Киликевич ярим мавсум ўйнади ва шу вақт ичида лиганинг 12 та ўйинида қатнашиб, 2 та гол урди. 2013-йил охирида ўзбекистоннинг бошқа клуби – „Бухоро“ га ўтди.

2015-йилнинг баҳорида тажрибали ҳужумкор ярим ҳимоячи Эстония Меистерлигаси клуби – „Нарва-Транс“ билан шартнома имзолади[2]. 2015-йил сентябр ойи охирида „Номме Калжу“га қарши кубок ўйинида Киликевич хорижий жамоалар сафида ўзининг 50-голини урди[3].

Миллий терма жамоадаги фаолияти

Владимир Киликевич 2003-йилда Украина ёшлар терма жамоаси таркибида 1 та ўртоқлик ўйини ўтказди.

Мураббийлик фаолияти

2020—21-йилги мавсум бошидан у Украина Иккинчи лигасида дебют қилган Мариуполнинг „Яруд“ клубини бошқарган[4].

Ютуқлари

„Искра-Стал“ таркибида
  • Молдова чемпионати вице-чемпиони: 2009—10
  • Молдавия кубоги соҳиби: 2010—11

Манбалар

  1. ↑ „Владимир Киликевич: «Хотелось бы играть в чемпионате Украины»“. 2017-йил 1-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 4-апрел.
  2. ↑ „Владимир Киликевич: «Задача вернуться в лидеры эстонского футбола»“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 4-апрел.
  3. ↑ „«50 голов мариупольца в зарубежных командах»“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 3-октябр.
  4. ↑ „пфл.уа“. 2020-йил 30-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 30-сентябр.