Маковский Владимир Егорович 11846.26.1 (7.2), Москва — 1920.21.2, Петроград| — рус рассоми, рус рангтасвирида маиший жанрнинг йирик устаси. Петербург Бадииёт акадимяси қақиқий аъзоси (1893). Москва рассомлик, хайкалтарошлик ва меъморлик билим юртида ўқиган (1861—66), шу ерда, кейинчалик Петербург Бадииёт акадимясининг Олий рассомлик мактабида даре берган (1894—1918; 1895-йилдан ректор). М. дастлабки асарларидаёқ („Шифокор қабулхонасида“, 1870; „Булбул ишқибозлари“, 1872—73 ва бошқалар) унинг зийраклиги, юморни чуқур ҳис қилиши, кундалик турмушни ҳаққоний. ҳаётий тасвирлай олиши яққол намоён бўлди. 1870-йиллардан ижодида асосий мавзу — шаҳар ҳаётини акс эттирди: „Кутиш“ (1875), „Мақкум“ (1879), „Банкнинг синиши“ (1881), „Учрашув“ (1883), „Йўлкада“ (1886—87) ва бошқа М. асарларида пленер рангтасвирига яқинлашди, демократик карашларини „Волгада“ туркум асарларида ифода этди; портрет ва иллюстрация (графика) жанрида ҳам самарали ижод қилди.[1]

Владимир Маковский

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил