Vladimir Markovnikov
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |

Владимир Василевич Марковников [1838.13.(25).12 - 1904.29.1 (11).2] — рус органик кимёгари. А. Б. Бутлеровнинг шогирди. Қозон университети профессор (1870-йилдан). Илмий ишлари органик бирикмаларнинг тузилиш назариясини ривожлантириш ҳамда нефт ва алисиклик углеводородлар кимёсига оид. Марковников молекулаларда атомларнинг изомерияси ва ўзаро таъсирини ўрганди, ўрин алмашиш, бирикиш ва парчаланиш реаксияларининг қатор қонуни-ятларини очди. 1869-йилда Морковников қоидасиип кашф этди. Сув элементлари ёки галогенводородлар қўшни углерод атомларидан ажралиб ҳосил бўлишини ўрганди. 80-йиллардан бошлаб Кавказ нефтларини ўргана бошлади. Углеводородларнинг янги синфини аниқлаб, уларга нафтенлар деб ном берди. 5 аъзоли нафтенларни ўрганди, кўпчилик сиклопарафинларни, шунингдек, тармоқланган занжирли парафинларни синтез қилди. Амалиёт учун зарур бўлган ароматик углеводородларни сиклопарафинлардан каталитик йўл билан олиш усулларини топди. Марковников органик кислоталар, жумладан, изомой кислотани илк бор синтез қидди. Шўр кўллар ва туз конларини ўрганиб, улардан фойдаланиш йўлларини кўрсатиб берди[1].
Манбалар
- ↑ "Марковников Владимир Василевич" ЎзМЕ. М-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-08-30 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |