Vladimir Nepomnin
Владимир Яковлевич Непомнин (1906-йил, 1-сентябр, Днепропетровск – 1978, Тошкент) – тарихчи олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1970), тарих фанлари доктори (1962), профессор (1963). Ўрта Осиё университети ҳуқуқшунослик факултетида (1934— 36), партия ишларида (1937-45) ишлаган. „Правда востока“ газета муҳаррири (1946—48), Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих ва археология институти директори (1948-51), директор ўринбосари (1951—57), Тошкент Давлат Университети кафедра мудири (1965—70). Илмий ишлари Ўзбекистоннинг ХХ аср 1-ярми тарихига бағишланган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |