Vladimir Parfyonov
Владимир Парфёнов ( 1970-йил 17-июн) — совет ва ўзбек енгил атлетикачиси, найза улоқтириш бўйича ихтисослашган. ХХВИ ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси, Осиё чемпионати ва Осиё ўйинлари совриндори саналади.
| Владимир Парфёнов | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | Эркак |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси | 1970-йил 17-июн |
| Спорт | |
| Қайси спорт | енгил атлетикачи |
| Спорт мукофотлари | ||
|---|---|---|
| Осио чемпионати | ||
| Кумуш | Манила 1993 | найза |
| Осио ўйинлари | ||
| Кумуш | Хиросима 1994 | найза |
Спорт фаолияти
1989-йилда Одессада (Украина ССР) бўлиб ўтган Бутуниттифоқ мусобақаларида найза улоқтиришда 74.22 метр натижа билан биринчи ўринни эгаллади. 1992-йилда Олмаотадаги (Қозоғистон) халқаро мусобақаларда биринчи ўринни эгаллади.
1993-йилда Манилада (Филиппин) ўтказилган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида найза улоқтиришда 77.32 метр натижа қайд этиб, кумуш медалга сазовор бўлади[1]. Бироқ Штутгартда (Германия) енгил атлетика бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида у омадсиз иштирок этгани боис саралаш босқичида 70.88 метр натижа билан атиги 38-ўринни эгаллади[2].
Владимир Парфёнов 1994-йилда Хиросимадаги (Япония) ёзги Осиё ўйинларида найза улоқтириш баҳсларида 81.66 метр натижа билан кумуш медални қўлга киритади[3]. Тошкентда бўлиб ўтган мамлакат чемпионатида биринчи ўринни эгаллади. 1995-йилда у Испанияда ўтказилган турнирда биринчи ўринга муносиб кўрилади ва Гётеборгда (Швесия) енгил атлетика бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида яна иштироки муваффақияциз бўлиб, иккинчи саралаш гуруҳида атиги ўн учинчи ўринни эгаллади[4] .
1996-йилда Атлантадаги (АҚСҲ) Ёзги Олимпия ўйинларида у найзани 73.96 метрга улоқтиради ва умумий саралашда атиги 27-ўринни эгаллади[5]. 1997-йилда Тошкентда биринчи ўрин соҳиби, лекин Афинадаги (Гресия) жаҳон чемпионатида яна омадсиз чиқиш қилади[6]. Келгуси йили Олмаотада (Қозоғистон) “Гусман Кусанов ҳотирасига бағишланган” халқаро турнирида 74.45 метр натижа билан иккинчи ўринга лойиқ қўрилади.
2000-йилда Фландрия кубогида (Белгия) иккинчи, Белгия чемпионатида биринчи ўринни, 2006-йилда Парфёнов Белгия клублар чемпионатида иккинчи, 2008-йилда учинчи ўринни эгаллади. 2016-йилда Белгия чемпионатида учинчи ўринга сазовор бўлади[7].
Манбалар
- ↑ „Асиан Чампионшипс“. www.гбратҳлетиcс.cом. 2018-йил 23-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 27-август.
- ↑ „Паст Ресулц“. wеб.арчиве.орг (2004-йил 12-декабр). 2004-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 27-август.
- ↑ „Атҳлетиcс“. wеб.арчиве.орг (1997-йил 4-август). 1997-йил 4-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 27-август.
- ↑ „Мен Жавелин Тҳроw Атҳлетиcс В Wорлд Чампионшип 1995 Готеборг, Сwеден - Сундай 13.08 - Голд Медал: Жан Зелезнй, Cзечиа“. тодор66.cом. 2021-йил 12-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 27-август.
- ↑ „Олймпиc Гамес 1996 Атланта Атҳлетиcс“. wеб.арчиве.орг (2007-йил 30-сентябр). 2007-йил 30-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 27-август.
- ↑ „Мен Жавелин Тҳроw Атҳлетиcс ВИ Wорлд Чампионшип 1997 Атҳенс (ГРЕ) - Туэсдай 05.08 - Голд Медал: Мариус Cорбетт, Соутҳ Африcа“. тодор66.cом. 2021-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 27-август.
- ↑ „Архивированная копия“. 2016-йил 19-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 27-август.