Владимир Владимирович Пошехонцев (озарбайжонча: Владимир Пошехонцев; украинча: Володимир Володимирович Пошехонцев; 1969-йил 28-ноябр, Одесса) – совет, украин ва озарбайжонлик футболчи ва мураббий.

Владимир Пошехонцев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Владимир Пошехонцев Владимирович
Таваллуд санаси 1969-йил, 28-ноябр
Таваллуд жойи Одесса, СССР
Бўйи 186 см
Амплуаси Ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1988 Янгиер
1992 Шерстяник
1992 Кристалл (Чортков)
1993 Спартка (Плевене)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Клублардаги фаолияти

Владимир Владимирович Пошехонцев Одесса футбол клуби тарбияланувчиси ҳисобланади[1].

1988-йилдан 1998-йилгача СССР, Россия ва Украина қуйи лигаларида тўққизта клубда ўйнаган. У энг узоқ вақт ҳаракат қилган жамоаси (бир ярим мавсум) Авангард-Индустрй (Ровенки) бўлган[2].

1998-йилда Озарбайжон чемпионати клубларида бир Нефтчи Бокуга таклиф қилинди. Нефтчи Боку клуби сафида мамлакат кубогини қўлга киритган. Фуад Мусаев туфайли Озарбайжон фуқаролигини олди.

Владимир Пошехонцев Украинага қайтганидан сўнг, у бир мавсумни ИФC Николаэв таркибида ўтказди ва у ерда яна бир фуқаролик олган озарбайжонлик Алексей Стукас ва Александр Чертоганов билан бирга ўйнади.

Владимир Пошехонцев 2002-йилдан бошлаб у Одессадаги ҳаваскор жамоаларда ўйнаган.

У 2011-йилда 42 ёшида Украина чемпионати иккинчи лигасида „ Реал Пҳарма“ жамоаси сафига қўшилиб профессионал футболга қайтди. Жамоа таркибида30 та ўйин ўтказиб фаолиятини якунлади.

Терма жамоадаги фаолияти

1999-йилда Нефтчи Боку сафида тўп сурган вақтда, Озарбайжон миллий футбол терма жамоаси таркибига жалб қилинган. Терма жамоа таркибида 5 та расмий ўйин ўтказган, шунингдек, иккита ўртоқлик ўйинида иштирок этган[3].

Мураббийлик фаолияти

Владимир Пошехонцев мураббийлик фаолиятини „Реал Пҳарма“ клубида бошлаган.

2012-йил август ойида Кривбасс ёшлар жамоаси бош мураббийи Александр Грановскийнинг таклифига биноан „Кривой Рог“ жамоасининг мураббийлар штабига қўшилди[4].

2013-йилнинг ёзида у „Реал Пҳарма“га қайтди .

2013-йилда у сертификатлаштиришдан муваффақиятли ўтди ва УЭФАнинг „Б“ диплом дастури бўйича ўқишга қабул қилинди[5].

У 2014-йил феврал ойидан „Черноморец“ спорт мактаби мураббийи[6].

Владимир Пошехонцев 2017-йилнинг қишида ҳаваскор жамоалардан бири „ФК Врадиэвкада“ Вячеслав Еремевнинг ёрдамчисига айланди. Аммо феврал ойида у клубни тарк этди ва ФК Черноморец Одесса академиясининг ёшлар жамоалари билан ишлашни давом эттирди[7].

Ютуқлар

  • Озарбайжон кубоги соҳиби: 1999-йил
  • Озарбайжон чемпионатининг бронза медали совриндори.

Манбалар

  1. ↑ „От великолепного Бача до рекордсмена Онопко“ (ру). Спорт.уа (2012-йил 16-август). 2014-йил 11-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 11-апрел.
  2. ↑ „“Сумқайıт”ıн сабиқ футболçусу: “Мəнə дедилəр ки, гетмəйини юхарıлар истəди”“ (аз). Сумқайитхебер.cом. Қаралди: 2020-йил 13-март.
  3. ↑ „«Реал-Фарма»: тренировочный процесс ведёт медалист трёх чемпионатов“ (ру). Фоотбалл.УА'' (2013-йил 2-июл). 2014-йил 11-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 11-апрел.
  4. ↑ „Владимир Пошехонцев в «Кривбассе»“ (ру). Футбол Одессы (2012-йил 29-август). 2014-йил 11-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 11-апрел.
  5. ↑ „Список соискателей, успешно прошедших аттестацию и допущенных на обучение программе «В»—диплом в 2013 году“ (ру). Официальный сайт ФФУ Одесса. 2014-йил 11-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 11-апрел.
  6. ↑ „Профиль“ (ру). Официальный сайт ФК «Черноморец» Одесса. 2014-йил 11-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 11-апрел.
  7. ↑ „ФК «Врадиевка» вместо Вячеслава Мазарати будет тренировать Вячеслав Еремеев“. www.никнеwс.мк.уа. 2017-йил 15-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 16-январ.