Владимир Ашотович Сафаров (1939-йил, 17-январ, Тошкент – 2021-йил, 14-июл) – совет ва ўзбек жазчиси, журналист, ёзувчи ҳамда посцовет мамлакатлари футбол тарихи ва статистикасига оид кўплаб китоблар ёзган муаллиф. Владимир Ўзбекистон арман маданият маркази аъзоси, Тошкент жаз клуби президенти бўлган[1].

Владимир Ашотович Сафаров
Таваллуди 17-январ 1939-йил
Вафоти 14-июл 2021-йил(2021-07-14)
(82 ёшда)
Тошкент
Касби жазчиси, журналист, ёзувчи
Фаолият йиллари 1983-2021

Таржимаи ҳоли

Владимир Сафаров тоғли Қорабоғ арманларидан. Унинг бобоси Александр Богданович Захарян Тошкентга кўчиб ўтган ва умрининг қолган қисмини Ўзбекистонда ўтказган. Бу вақт ичида унинг болалари туғилади ва Владимир Сафаров унинг иккинчи авлоди вакили. Унинг акалари Геннадий ва Вячеславлар таниқли жаз ижрочиларидир.

Владимир Сафаровнинг ўзи ҳам жазни яхши кўрарди ва Ўзбекистонда машҳур бўлган Арцах гуруҳининг ҳаммуаллифи эди. Ака-ука Сафаровлар томонидан яратилган „Арцах“ гуруҳи Ўзбекистон арман маданияти маркази номидан халқаро жаз фестивалларида иштирок этишган.

Владимир Сафаров 1956-йилдан буён „Пахтакор“ футбол клубининг мухлиси ва тарихчиси. Сафаров „Пахтакор“ тарихидан ташқари Ўзбекистон-посцовет мамлакатлари футболи тарихи ва статистикасини ҳам мукаммал ўрганган. У Ўзбекистон ва собиқ СССР мамлакатлари футболи тарихи, машҳур футболчилар ва футбол клублари ҳақидаги ўттизга яқин китоблар муаллифи. Ўзбекистон газеталарида футбол мавзуларига бағишланган мақолалар чоп этиб борди. Умуман олганда, Сафаров турли мамлакатлардаги турли нашрларда чоп этилган уч мингга яқин мақолалар муаллифи саналади.

1992-йил март ойида Геннадий Красниский тўпурарлар клубини ташкил этиш ташаббуси билан чиқди. Кейин эса республика матбуоти саҳифаларида футбол жамоатчилигига Ўзбекистоннинг энг яхши тўпурарлари рейтингини тузиш таклифи билан чиқди[2].

Владимир журналистика соҳасида кўпгина ҳамкасблар билан ҳамкорлик қилган. У Ўзбекистон футболига оид тўплаган статистик маълумотларни Россиянинг „Россия футболининг 100 йиллиги“ ва „Аёллар футболи энсиклопедиялари“ни, „Футбол сайёраси“ китобини, шунингдек, Эстониянинг „Мустақил мамлакатлар футболи“, Украина-Россия „Статистика тўплами“ китобини нашр эттирган.

2000-йилда Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан йилнинг энг яхши журналисти сифатида эътироф этилган.

2019-йилда Владимир Ашотович таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан ўзбек жазчилари ва спорт журналистлари ижодига бағишланган биографик филм яратди[3][4].

Владимир Сафаров 2021-йил 14-июлда Тошкент шаҳрида вафот этган[5][6].

Ютуқлар ва мукофотлар

  • 2000-йилда Ўзбекистон футбол федерасияси томонидан энг яхши журналист деб эътироф этилган[7].

Владимир Сафаровнинг китоблар рўйхати:

  • «Футбол-83» (1983)
  • «Футбол-86» (1986)
  • «Футбол. 50 чемпионат СССР» (1989)
  • «Футбол-88» (1988)
  • «Футбол-89» (1989)
  • «Пахтакор. Матчи которые не забыть…» (1990)
  • «Пахтакор снова в высшей!» (1991)
  • «Футбол 1991. Среднеазиатская зона» (1991)
  • «Пахтакор. Матч длиною в 40 лет» (1995)
  • «Геннадий Красницкий: Жизнь в футболе. Талант особого рода» (2000)
  • «Футбол братьев Ан» (2002)
  • «Крылья памяти. Документальная хроника авиакатастрофы „Пахтакора“-79» (2004)
  • «Сборник воспоминаний очевидцев и участников событий. „Пахтакор“-79» (2004)
  • «Пахтакор: Летопись полувека» (2006)
  • «Феномен Юрия Саркисяна: Жизнь в футболе» (2007)
  • «Легенда узбекского футбола: Берадор Абдураимов» (2009), (переиздана в 2019)
  • «Всё о джазе» (2010)
  • «Хамид Рахматуллаев — узбекский Пеле» (2011)
  • «Нашему „Пахтакору“ 55 лет» (2012)
  • «Бохадыр Ибрагимов: С футболом по жизни» (2013)
  • «Игрок чрезвычайно полезный» (2013)
  • «Игорь Шквырин. Одиссея форварда» (2014)
  • «Мяч под узбекским солнцем» (2014)
  • «Футбол братьев Ан. Хроника. События. Судьбы» (2014)
  • «Энциклопедия футбола Узбекистана 1912—2012» (2014)
  • «Рахим Муминов. С футболом по жизни» (2015)
  • «Фуркат Эсанбаев: Человек-гол!» (2015)

Манбалар

Ҳаволалар