Владимир Михайлович Шапиро (1948-йил 25-февралда Тошкентда таваллуд топган) — режиссёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият арбоби, Ўзбекистон академик рус драма театрнинг собиқ бадиий раҳбари, Ўзбекистон санъат арбоби(2000). Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузуридаги Халқаро Қироллик Бадиий Академияси академиги(2006)[1].

Владимир Шапиро
Таваллуди 25-феврал 1948-йил
Вафоти 19-март 2021-йил(2021-03-19)
(73 ёшда)
Тошкент
Мукофотлари Oʻzbekistonda xizmat koʻrsatgan sanʼat arbobi

Таълими

1971-йилда Тошкент театр ва рассомчилик санъати институтини, 1974-йилдан 1979-йилгача эса Ленинград театр, мусиқа ва кинематография институтини тамомлаган[1].

Фаолияти

Ижодий фаолиятини 1965-йилда Тошкентдаги Максим Горкий номидаги рус академик драма театрида актёрликдан бошлаган. 1984—1990-йилларда Санкт-Петербургда Н. П. Акимов номидаги академик комедия театрида режиссёр бўлиб иш юритган. 1988—1989-йиллар оралиғида Максим Горкий номидаги Тошкент рус академик драма театрида бир қанча спектаклларни яратди. 1990–йилда ушбу театрда бадиий раҳбар, 1991–йилдан эса театр директори лавозимида фаолият юрита бошлаган. Шапиро „Бир йилдан сўнг ўша кун“ (Б. Слейд), „Телба ҳаёт“ (С. Злотников), „Графиня Юлия“ (А. Стринберг), „Ҳамма нарса боғда“ (Э.Олби), „Буюк афсунгарлик“ (Э. Де Филиппо), „Шапалоқ ейдиган киши“ (Л. Андреев), „Кал хонанда“ (Э. Ионеско), „Жорж Данден“ (Ж. Молер), „Меҳмонхона бекаси“ (К. Голдони), „Ҳар тўкисда бир айб“ (А. Островский), „Зоянинг уйи“ (М. Булгаков) ва бошқа асарларни сахналаштирган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Владимир, Шапиро „Ҳоноред арт wоркер оф Узбекистан Владимир Шапиро диэс“. уздаилй.ру.
  2. ↑ "Шапиро Владимир Михайлович" ЎзМЕ. Ш-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-10-11 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил