Владимир Петрович Шеглов (1904-йил 15-июн, Казинка, Орлов губернияси — 1985-йил 23-январ, Тошкент) — совет ва ўзбек астрономи, педагог ва фан оммалаштирувчи, астрометрия ва астрономия тарихи соҳасидаги мутахассис саналади.

Биографияси

Шеглов 1924-йилда Москва ерсозлик техникумини, 1930-йилда — Москва геодезия институтининг астрономик-геодезия факултетини тамомлайди.

У 1924—1926-йилларда Олий геодезия бошқармасининг Волга дала округида, 1930—1933-йилларда Ўрта Осиё геодезия бошқармасида астробазик партия бошлиғи ва ҳисоблаш бюроси бошлиғи лавозимларида ишлайди[1] .

Владимир Шеглов 1933-йилдан Тошкент расадхонасида (1941-йилдан эса расадхона директори сифатида) фаолият юритади. У 1966-йилда Тошкент расадхонаси негизида Ўзбекистон ССР Фанлар академияси Астрономия институти бунёд этилиб, Шеглов 1966-1983 йилларда мазкур институт директори бўлади.

У 1948-1970 йилларда Ўрта Осиё университети профессори, 1966- йилда Ўзбекистон ССР Фанлар академиясининг академиги, 1974- йилдан эса Ўзбекистон ССР Фанлар академияси Физика-математика фанлари бўлими академиги котиби этиб тайинланади.

В.П.Шеглов — Бутуниттифоқ астрономия-геодезия жамияти Ўзбекистон бўлими ташкилотчиларидан бири ва биринчи раиси (1955-1976-йилларда) бўлади.  

У Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган фан арбоби (1964-йилда) унвонини олади.  

Владимиир Шегловнинг асосий илмий ишлари астрометрия ва астрономия тарихи соҳасида эди. “Гевелиянинг юлдузли осмон атласи”ни нашр этиш лойиҳаси бўйича фаол иштирокчиси бўлиб, СССРда у тўртта тилда: ўзбек, рус ва инглиз тилларида, тўртинчиси, Японияда япон тилида чоп этилади.

Оиласи

Нашр этилган илмий ишлари

• В.П.Шеглов — Дмитрий Данилович Гедеонов // Астрономия журнали — 1951-йил — Т. 28. — 6-сон. 

• В.П.Шчеглов — ЎзССР Фанлар академияси Тошкент Астрономия расадхонаси тарихи // Тр. / СССР Фанлар академиясининг Табиацҳунослик ва технология тарихи институти. — 1955. — Т. 5.  

Мукофотлар ва э'тирофлари

  • Икки Меҳнат Қизил Байроқ ордени
  • Халқлар дўстлиги ордени
  • "Фахрий белгиси" ордени
  • С.И.Вавилов Бутуниттифоқ "Билим" жамияти “Илмий билимларни тарғиб қилишдаги улкан ҳиссаси учун” стол медали.  
  • СССР Фанлар академиясининг Ф. А. Бредихин мукофоти (1981)
  • Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган фан арбоби (1964)
  • В.П.Шеглов шарафига 1978-йилда Н.С.Черних томонидан кашф этилган Шеглов астероиди (2377) (дастлаб 1978-йил ҚТ деб юритилган) номи берилади.

Манбалар

Адабиёт

Ҳаволалар