Владимир Аронович Штерн (1942-йил 21-октябр, Тошкент, ЎзССР — 26-январ 2024-йил) – совет футболчиси, ҳимоячи, мураббий. СССР спорт устаси.

Владимир Аронович Штерн
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 21-октябр 1942-йил
Таваллуд жойи Тошкент, ЎзССР
Вафот санаси 26-январ 2024-йил(2024-01-26)
(81 ёшда)
Вафот жойи Тошкент, Ўзбекистон
Бўйи 1.72
Амплуаси Ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1962—1964 Политодел
1964—1973 Пахтакор 242 (1)
1973 Андижанец
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Фаолияти

Миллати Яҳудий, Тошкентда туғилган, бир муддат Кировоградда яшаган, Яков Шкловскийдан дарс олган. "Пахтакор" мактабида Сергей Арутюнов қўл остида шуғулланган, 1960-йилда ўринбосарлар баҳсларида ўйнаган. 1962-1964-йилларда Тошкент вилоятининг „Пахтакор/Политодел“ жамоасида ўйнаган. 1964-1973-йилларда у „Пахтакор“ сафида тўп сурган, 242 та ўйин ўтказган (201 таси Олий-лигада), битта гол урган – 1967-йил 21-сентябрда „Зенит“га қарши меҳмонда (2:2) жарима майдинчаси ташқарисадан зарба бериб гол урган. 1973-йилда у „Андижанец“ иккинчи лига клуби таркибида бўлган ва шундан сўнг фаолиятини якунлаган.

Йигирма йилдан ортиқ вақт давомида „Пахтакор“ футбол мактабини бошқарган, кейин Ўзбекистон чемпионати ўйинлари комиссари бўлган.

1967/68-йилги СССР кубоги финалчиси.

Владимир Штерн 2024-йилнинг 26-январ куни вафот этди[1][2][3].

Манбалар

Ҳаволалар