Vladimir Stolyarov
Владимир Павлович Столяров (1918.15.7, Чоржўй — 1971.16.12, Тошкент) — Ўзбекистон халқ, рассоми (1958). Самарқанд бадиий билим юртида таълим олган (1933—37). Республика ёш томошабинлар театрида (1938—39), Республика халқ ижоди уйида (1939-йилдан) ишлаган. С. амалий санъат, безак санъати ривожига муносиб ҳисса қўшган. Халқ усталари (кандакор, тўқувчи, каштадўз ва бошқалар) учун бадиий буюмлар безаги эскизларини тайёрлаган. Унинг эскизлари асосида яратилган бадиий буюмлар кўргазмаларда юксак баҳоланган. Нааоий театри учун саҳна пардалари, каштадўзлик ("Гулкўрпа", попопда тикилган, ипак, бахмал, 1965), зардўзлик ("Санъат халқникидир", 1958; "Байрам", 1958, ҳамкорликда; "Гирих", 1962 ва бошқа, ҳаммаси Амалий санъат музейида) учун яратган бадиий композициялари, айниқса, диққатга сазовор.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |