Владимир Тожиров
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Владимир Хасанович Тожиров
Таваллуд санаси 5-июл 1940-йил
Таваллуд жойи Тошкент, Ўзбекистон ССР
Вафот санаси 17-апрел 2011-йил(2011-04-17)
(70 ёшда)
Вафот жойи Москва, Россия
Бўйи 177 cм (5 фт 9 1⁄2 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1959 Меҳнат заҳиралари 26 (0)
1960—1967 Пахтакор 224 (8)
1967 Локомотив Москва 3 (0)
1968 Локомотив (Калуга) 35 (2)
1971 Фрейзер ? (?)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Владимир Хасанович Тожиров (1940-йил 5-июл, Тошкент – 2011-йил 17-апрел, Москва) – совет ва ўзбек футболчиси, СССР спорт устаси.

Футболчилик фаолияти

„Меҳнат заҳиралари“ (Тошкент) футбол клуби тарбияланувчиси ва профессионал фаолиятини 1959-йилда шу жамоа таркибида бошлаган. Владимир 1960-йилги мавсумда Тошкентнинг „Пахтакор“ жамоаси таркибига ўтган ва етти йил давомидаги ўйинлари билан танилган. Узоқ вақт давомида у Олий лигадаги ўйинларда иштирок этиш бўйича клуб рекордчиси бўлиб қолди. Владимир клубда жамоадоши Валерий Мухин билан яхши дўстлик муносабатида эди.

1967-йилни Москванинг „Локомотив“ жамоаси таркибига ўтган, кейинги мавсумда эса Калуганинг „Локомотив“ клуби кўчиб ўтди.

У футболчилик фаолиятини ҳаваскор ФК Фресерда (Москва) жамоасида якунлаган. СССР чемпионатларида 225 та ўйинда иштирок этиб 8 та гол муаллифи бўлган.

Шахсий ҳаёт

Москвада Тихорецкий булварида яшаган. Оиласи: ўғли Станислав (1964) ва набираси Дмитрий (1984.

2011-йил 17-апрелда вафот этган.

Манбалар

Ҳаволалар