Владимир Уткин
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Владимир Иванович Уткин
Таваллуд санаси 1954-йил 13-май (1954-05-13) (72 ёш)
Таваллуд жойи Sovet Ittifoqi Гродно вилояти, Белоруссия ССР
Амплуаси ярим ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
? Sovet Ittifoqi Днепр
? Sovet Ittifoqi Зауралец
? Sovet Ittifoqi Шахтёр (Экибастуз)
1977—1978 Sovet Ittifoqi Труд (Волковйск) 16 (0)
? Sovet Ittifoqi Двина (Новополоцк)
? Sovet Ittifoqi Неман (Гродно)
Бошқарган клублари
1999—2000 Ukraina Заря
2000—2001 Ukraina Заря-2
2002—2004 Belarus Сморгон
2005 Ukraina Олимпия (Южнойкраинск)
2007 Litva Судува
2009 Estoniya Калев (Силламе)
2011 Tojikiston Хўжанд
2011 Tojikiston ССКА-Помир
2012 Oʻzbekiston Бухоро
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Владимир Иванович Уткин (1954-йил 13-май) – совет футболчиси ва мураббийи. РСФСРда хизмат кўрсатган мураббий, СССР спорт устаси. Владимир Минскдаги „АРТ“ болалар ва ўсмирлар учун қўшимча таълим маркази давлат таълим муассасасида ишлайди.

Биография

Владимир Иванович Уткин 1954-йил 13-майда Белоруссия ССР, ҳозирги Беларус Республикаси Гродно вилояти Слоним шаҳрида туғилган.

Днепропетровскнинг „Днепр“ жамоаси қошидаги футбол мактаби тарбияланувчиси. Владимир „Зауралец“ (Кўрган), „Шахтёр“ (Экибастуз), „Труд“ (Волковиск), „Двина“ (Новополоцк) ва „Неман“ (Гродно) жамоаларида тўп сурган[1].

1983-йилда Белоруссия Давлат Меҳнат Қизил Байроқ ордени Жисмоний тарбия институтини тамомлаган[2]. 1998-йилда Россия давлат жисмоний тарбия академияси қошидаги Олий мураббийлар мактабини тамомлаган.

Уткин чорак асрдан кўпроқ вақт давомида мураббийлик билан шуғулланади. У „Зоря Луганск“ нинг иккинчи жамоаси билан ишлаган. Кейинчалик у Беларус, Литва, Эстония, Тожикистон ва Ўзбекистон элит лигалари жамоаларини бошқарган. 2007-йилда Судува жамоаси билан биргаликда УЭФА кубогида иштирок этди.

2016-йил 1-сентябрдан бошлаб Минскдаги „АРТ“ болалар ва ўсмирлар учун қўшимча таълим марказида ишлаб келмоқда[3].

Мукофотлар ва унвонлар

Ютуқлар

  • Литва чемпионатининг кумуш медали совриндори (1): 2007-йил

Манбалар

Ҳаволалар