Владимир Александрович Вагнер [1849-йил 17 ёки 29-март —1934, 8-март] - рус биологи ва психологи. Қиёсий психология намояндаларидан бири. Петербург, кейинчалик Ленинград университети профессор (1906—1931). Владимир Александрович Вагнер тадқиқотнинг объэктив усулини генетик психологияга биринчи марта жорий қилиб, ҳайвонотнинг руҳий қобилиятлари эволюциясини кўрсатиб берган. Ҳайвонларнинг инстинктли фаолиятига доир асарлар ёзган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил