Vladimir Vanke
Владимир Александрович Ванке (1940–2009) – рус олими, физика-математика фанлари доктори. Москва давлат университети радиофизика кафедраси профессори.
| Лев Василев Алексеевич | |
|---|---|
| Таваллуди |
16-декабр 1939-йил Тошкент, ЎзССР, СССР |
| Вафоти |
27-август 2009-йил Москва, Россия |
| Фуқаролиги |
|
Ҳаёти
Владимир Ванке 1940-йил 13-сентабрда Тошкент шаҳрида таваллуд топган[1].
Москва давлат университетининг физика факултетини (1964) ва аспирантурасини (1967) тамомлаган. Докторлик диссертациясини ҳимоя қилиб, шу ерда ишлаган. 1990-йилда Радиофизика кафедрасига, 2008-йилда эса фотоника ва микротўлқинлар радиофизикаси кафедраси кичик илмий ходими, илмий ходими, катта илмий ходими ҳамда профессори лавозимларида фаолият олиб борган.
Александрович Радиофизика, космик энергия, қуёш космик энергия тизимларини ривожлантириш бўйича мутахассис бўлган[2].
1970-йилларда Япония коинот тадқиқотлари институти олимлари Макато Нагатомо Сусуми Сасаки билан биргаликда орбитадаги кучли қуёш массивидан олинган электр энергиясини микротўлқинли нурга айлантирилиб, Ерга юбориладиган космик электр стансияси моделини ишлаб чиқишди.
Кейинчалик Александрович ушбу мавзуни ҳамкасблари бўлмиш профессорлар Владимир Михайлович Лопухин, Владимир Леонидович Саввин, Леонид Василевич Лесков билан биргаликда ишлаб чиқди. Бундан ташқари, Владимир микротўлқинли электроника соҳасида тадқиқотлар, шу жумладан сиклотрон микротўлқинли энергия конверторини яратиш билан шуғулланган.
Владимир 1996-йилдан Москва давлат университети ректорати ҳузурида ташкил этилган факултетлараро ҳамда фанлараро магнит томография ва спектроскопия марказида етакчи илмий ходим бўлиб фаолият юритган.
Ванке физика-математика фанлари доктори бўлган (1980).
Владимир Ванке 2009-йил 27-августда Москва шаҳрида вафот этган. У Рогожскоэ қабристонида (1-уйда) оилавий қабрга дафн этилган.
Иншолари
Ванке, Лопухин ва Саввин „Проблеми солнечних космических электростансий“ (1977) ва „Сверхмалошумяшие усилители сиклопотюнних волн“ (1969) номли ўзларининг илмий ишларини чоп этишган[3].
Манбалар
- ↑ „Ванке Владимир Александрович“. Қаралди: 2023-йил 4-ноябр.
- ↑ „Ванке, Владимир Александрович - Космические энергосистемы“. Қаралди: 2023-йил 4-ноябр.
- ↑ „Ванке Владимир Александрович“. Қаралди: 2023-йил 4-ноябр.