Владимир Иосифович Векслер (1907.19.2, Житомир - 1966.22.9, Москва) — рус физиги, академик (1958). Зарядланган зарраларни тезлатиш физикаси ва техникаси бўйича илмий мактаб асосчиси. У космик нурлар таркибида электрон-ядро жалалари борлигини аниқлаган (1937), электронлар тезлатгичи — микротрон лойиҳасини (1944), кейинроқ автофазалаш принсипини тавсия қилган. Владимир раҳбарлигида Дубна шахрида синхротрон (1947) ва 10млрд. эВ га мўлжалланган протон тезлатгичи — синхрофазотрон (1957) ишга туширилди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил