Владислав Сергеэвич Алексин[1] (1992-йил 3-сентабрда туғилган, Зарафшон, Ўзбекистон) — ўзбек ва россиялик футболчи, ҳужумчи[2].

Владислав Алексин
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Владислав Сергеевич Алексин
Таваллуд санаси 3-сентябр 1992-йил
Таваллуд жойи Зарафшон, Навоий вилояти, Ўзбекистон
Бўйи 190 см
Амплуаси Ҳужумчи
Вазни 77 кг
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Oʻzbekiston Қизилқум
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2010 Oʻzbekiston Қизилқум (16 (7))
2011-2012 Oʻzbekiston Динамо (Самарқанд) (21 (9))
2012-2013 Rossiya Металлург (Липецк) (0 (0))
2013-2014 Rossiya Спарта-2 (Шелково) (ҲФЛ)
2015 Rossiya Понтос (ҲФЛ)
2016 Oʻzbekiston Норин (16 (15))
2016 Oʻzbekiston Навбаҳор (11 (1))
2017 Rossiya Авангард (Курск) (4 (0))
2017-2018 Rossiya КАМАЗ (3 (0))
2018 Кафа (ҚФИ)
2018 Инкомспорт (ҚФИ)
2019 Кримтеплица (ҚФИ)
2020-2021 Қизилтош (ҚФИ)
2021-ҳозирга қадар Oʻzbekiston Қизилқум (5 (0))
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Фаолияти

Фаолиятини Ўзбекистонда бошлаган. 2012-йилдан бери Россияда Ҳаваскорлар футбол лигаси (ҲФЛ) клубларида ўйнади. 2013-йилда ҲФЛ чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлди, „Спарта-2“ (Шелково) учун 25 та ўйинда футболчи 30 та гол урди. 2015/2016-йилги мавсум олдидан „Волгар“ ФНЛ клубида (Астрахан) кўрикда иштирок этган, аммо жамоага мос келмаган. 2016-йилда Ўзбекистон чемпионати олий лигасининг „Навбаҳор“ клуби билан шартнома имзолаган.

2017-йил 20-февралда Владислав Алексиннинг Курскнинг „Авангард“ клубига ўтиши эълон қилинди. 2018—2021-йилларда Қрим чемпионати клубларида ўйнаган. 2021-йилнинг ёзида „Қизилқум“га қайтган

Ютуқлари

  • 2016/2017-йилги ПФЛ чемпионати ғолиби.

Манбалар

  1. ↑ Владислав Алексин // Трансфермаркт.cом (мн.) — 2000.
  2. ↑ „Ўзбекистонлик футболчи яна легионерга айланди (Фото)“. 2023-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 1-август.

Ҳаволалар