Владислав Александрович Иванов (1986-йил 24-январ, Нарва, Эстония ССР, СССР) — россиялик футболчи, ярим ҳимоячи ва ҳужумчи ампуласида ўйнайди.

Владислав Иванов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Владислав Александрович Иванов
Таваллуд санаси 1986-йил 24-январ (1986-01-24) (40 ёш)
Таваллуд жойи Нарва, Эстония
Бўйи 1.86 м
Амплуаси Ҳужумчи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2003 Нарва Транс 9 (1)
2004—2005 Тарту Меркуур 46 (10)
2006—2009 Нарва Транс 88 (26)
2008 →  Карпатй Лвив 0 (0)
2009—2010 Левадиа Таллинн (11)
2010—2011 Астерас Триполи 0 (0)
2011 →  Илиоуполи Ф.C. 6 (0)
2011 Торпедо Москва 3 (0)
2012 Силламäэ Калев 17 (10)
2012 Нарва Транс 17 (13)
2013 Луч-Энергия 10 (1)
2013 Химик Дзержинск 18 (0)
2014 Левадиа Таллинн 21 (19)
2015 Машъал Муборак 12 (5)
2015 Инфонет 15 (5)
2016 Нарва Транс 16 (0)
2016 Коҳтла-Жäрве ЖК Жäрве
2019 ЖК Нарва Транс ИИ
2020 ФC Таллинн
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Фаолияти

2003-йилда Владислав фаолиятини Эстониянинг Нарва-Транс клубида бошлаган. 2008-йилда футболчи „Карпати“ жамоасига ижарага берилган, лекин ҳеч қачон клуб таркибида майдонга тушмаган. 2009-йилда у „Левадия“ билан Эстония чемпиони бўлган. 2010-йилда у Триполидан Грециянинг „Астерас“ жамоасига кўчиб ўтган, аммо жамоада бирорта ҳам ўйин ўтказмасдан, 2011-йилда „Илиуполи“ жамоасига ижарага берилган. Бу жамоадан кейин эса Москванинг „Торпедо“ клубига ўтган[1]. 2012-йилда у 23 та гол уриб, Эстония чемпионатининг энг яхши тўпурарига айланган[2]. 2013-йилнинг 27-февралида футболчи Луч-Энергия клуби билан шартнома имзолаган[3]. 2014-йилда у Эстониянинг „Левадия“ клубида ҳужумчи сифатида ўйнаган, август ойи охирида клубни тарк этган[4]. Эстония чемпионатининг ўша мавсумида Иванов клубнинг энг яхши тўпурари бўлган. Мавсум давомида футболчи 19 та гол уришга муваффақ бўлган[5]. 2015-йилда Ўзбекистон Супер лигасининг Машъал клуби билан шартнома имзолаган.

2016-йилнинг март ойида футболчи Эстониянинг Нарва-Транс клубига қайтган ва жамоа бир йиллик шартнома имзолаган[6]. Ўша йилнинг июл ойида иванов "Жарве" клубига ўтган[7]. Аммо футболчи янги жамоа таркибида бирор марта майдонга тушмаган.

Фаолиятининг сўнгги йилларида Иванов футзал ўзини кўрсатган, бундан ташқари профессионал футболда қуйи лига клубларида ҳам ўйнаган.

Ютуқлари

Жамоавий ютуқлари

  • Эстония чемпиони: 2009-йил
  • Эстония чемпионатининг кумуш медали совриндори (2): 2006, 2010
  • Эстония кубоги соҳиби: 2009—2010
  • Эстония кубоги финалчиси: 2006—2007
  • Эстония Суперкубоги соҳиби (2): 2007, 2010
  • Россия Иккинчи дивизионининг „Шарқ“ зонаси ғолиби: 2012—2013

Шахсий ютуқлари

  • Эстония чемпионатининг энг яхши тўпурари: 2012-йил

Манбалар

  1. ↑ „Владислав Иванов подписал контракт с московским «Торпедо»“. 2013-йил 26-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 25-январ.
  2. ↑ „Россиянин Владислав Иванов стал лучшим бомбардиром чемпионата Эстонии“. 2020-йил 27-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 25-январ.
  3. ↑ „«Луч-Энергия» пополнился ещё тремя футболистами“. 2013-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 28-феврал.
  4. ↑ „Нападающий «Левадии» Влад Иванов: «Нас ожидает интересная концовка чемпионата страны»“. секундомер.ээ (2014-йил 29-август). 2014-йил 3-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 29-август.
  5. ↑ Геннадий Медведев. „Лучший снайпер «Левадии» Владислав Иванов неожиданно покинул команду“. рус.делфи.ээ (2014-йил 28-август). 2014-йил 3-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 29-август.
  6. ↑ „Владислав Иванов продолжит карьеру в нарвском "Трансе"“. делфи (2016-йил 1-март). 2017-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 1-март.
  7. ↑ „Иванов, Кузяев и Андреев покинули нарвский "Транс"“. рус.эрр.ээ (2016-йил 18-июл). 2016-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 25-июл.

Ҳаволалар