Владислав Андреевич Василев (русча: Владислав Андреевич Васильев; 1997-йил 10-апрелда туғилган) — қозоғистонлик профессионал футболчи[1], „Ордабаси“ жамоасида ўйнайди.

Владислав Василев
Василев wитҳ Рукҳ Брест ин 2020
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Владислав Андреевич Василев
Таваллуд санаси 1997-йил 10-апрел (1997-04-10) (29 ёш)
Таваллуд жойи Қарағанди, Қозоғистон
Бўйи 1.80
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Минск
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2013—2015 Шакҳтер Карагандй
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2015—2017 Шахтёр Қарағанди 23 (1)
2016—2017 →  Шахтёр-М Қарағанди 11 (10)
2016—2017 →  Шахтёр-Болат Темиртау 15 (5)
2018—2019 Энергетик-БГУ Минск 43 (12)
2019—2020 Динамо Брест 8 (0)
2020 →  Рух Брест] 26 (8)
2021 Энергетик-БГУ Минск 16 (5)
2021 →  Андижон 8 (1)
2022 Тобол 22 (1)
2023—2024 Ордабаси 14 (1)
2024 Динамо Минск 2 (0)
2024— Минск 14 (0)
Миллий терма жамоа‡
2013 Қозоғистон У17 2 (0)
2015 Қозоғистон У19 3 (0)
2020— Қозоғистон 12 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 31-декабр учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2022-йил 30-июн учун)

Футболчилик фаолияти

Владислав Василев Қарағандининг „Шахтёр“ жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. 2012-йилда Қозоғистоннинг турли шаҳарларидан келган 26 нафар йигитлар билан биргаликда Бразилиянинг „Оле Брасил“ академиясига ўқишга борди[2][3].

2015-йилнинг март ойида 17 ёшида „Тараз“ жамоасига қарши ўйинда „Шахтёр“ жамоаси таркибида дебют ўйинини ўтказди[4]. 31-март куни у олий лигадаги илк голини „Тараз“ клуби дарвозасига киритди.

2018-йилда у Беларуснинг „Энергетик-БГУ“ клуби билан шартнома имзолади. У жамоанинг мамлакат Беларус премер-лигасида чемпионликка эришишида ёрдам берди. Умумий ҳисобда Белорус жамоасида 43 та ўйин ўтказиб, 12 та гол урган.

2019-йилги мавсум ўрталарида у „Динамо Брест“ клубига ўтди. У асосий жамоада ўз ўрнини топа олмади. 2020-йилнинг феврал ойида у Брест шаҳрининг бошқа бор жамоаси Рух клуби томонидан ижарага олинганди[5]. 26 та учрашувда ёрқин мавсум ўтказиб, 8 гол уриб, 6 голли узатмани амалга ошириб, мухлислар фикрича жамоанинг энг яхши футболчиси деб топилди [6].

2021-йилги мавсум Белоруссиянинг „Энергетик-БГУ“ жамоасидан Ўзбекистон Суперлигаси жамоаси, Андижоннинг „Андижон“ клуби сафига ижара шартномаси асосида ўтди[7]. 2022-йилнинг декабр ойида у Энергетик-БГУ билан янги мавсумга тайёрлана бошлади[8].

Терма жамоада

2013-йилда Қозоғистон ёшлар терма жамоаси билан биргаликда у иккита турнир ғолиби бўлди. Қозоғистон Президенти кубогида ғолиб бўлди ва мусобоқада энг яхши футболчи деб топилди.

2020-йил октябр ойида у Қозоғистон терма жамоаси сафида Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-тури доирасида Беларус билан сафар ўйинида дебют қилган.

Ютуқлар

  • Беларус чемпиони: 2019
  • Қозоғистон Суперкубоги соҳиби: 2022

Манбалар

  1. ↑ „Плаер’с профиле ат Энергетик-БГУ wебсите“. 2019-йил 16-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 25-июн.
  2. ↑ „Вновь на родину Пеле“ (ру). www.спорц.кз. 2015-йил 19-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 29-феврал.
  3. ↑ „"Он в расширенном списке". Главный тренер сборной Беларуси рассказал о возможной натурализации казахстанца“ (ру). www.вести.кз. 2021-йил 10-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 29-январ.
  4. ↑ „Владислав Васильев: «Счет по делу»“ (ру). www.спорц.кз. 2021-йил 23-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 7-март.
  5. ↑ „Васильев в сборной Казахстана! Еще два года назад он думал о гражданстве Беларуси, а теперь сыграет против них в Лиге наций“ (ру). www.спорц.ру. 2020-йил 13-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 14-октябр.
  6. ↑ „Владислав Василжев - профиль игрока 2020“ (ру). www.трансфермаркт.ру. 2021-йил 25-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 28-феврал.
  7. ↑ „Расман: Владислав Василев - "Андижон" футболчиси!“. 2023-йил 25-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 25-июн.
  8. ↑ „На сегодня наряд: уборка снега — тридцать человек! "Энергетик-БГУ" начал подготовку к сезону“ (ру). фоотбалл.бй (2022-йил 8-декабр).

Ҳаволалар