Vodiliy
Водилий (тахаллуси; асл исми Сўфиев Абдураҳмон) (1893, Фарғона, Водил қишлоғи — 1965, Тошкент) — ўзбек шоири. Эркин фикрлиликда айбланиб қувғин ва таъқибларда яшаган. В.нинг „Девон“и (1963), фарзандларига ёзган ўгитлари бор. Абдураҳмон Жомийнинг тасаввуфга оид китоби, Фаридуддин Атторнинг „Мантиқ ут-тайр“, Алишер Навоийнинг „Лисон ут-тайр“ достонларининг қиёсий, насрий баёнлари ҳамда Муҳаммад Ҳодийнинг „Алвоҳи интибоҳ“ асарларииинг ўзбекча табдили В. қаламига мансуб. Шеърларида озодлик йўлида курашган эрксевар ватандошларининг фикри, ниятлари акс эттирилган.
Манбалар
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |