Водиллик келин
Водиллик келин (русча: Невеста из Ваудиля) — Али Ҳамроев томонидан суратга олинган ўзбек-совет филми.
| Водиллик келин | |
|---|---|
| Файл:Водиллик келин филми постери.жпг | |
| Режиссёр(лар) | Али Ҳамроев |
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
Али Ҳамроев |
| Ролларда | |
| Бастакор(лар) | |
| Постановкачи рассом(лар) |
Садриддин Зиёмуҳамедов |
| Студия | Ўзбекфилм |
| Премера санаси |
|
| Давомийлик | 91 дақиқа |
| Мамлакат | Андоза:СССР |
| Тиллар | русча, ўзбекча |
Филмдаги баъзи қўшиқларни хонанда Наргиз Зокирова ижро этган. Хусусан, Фаррух Зокиров мусиқаси ва Иля Резник шеъри асосида яратилган „Помни меня“ (ўзбекча: Эсла мени) қўшиғи билан кинотеатрда ҳам чиқиш қилади[1]. У 15 ёшида ушбу қўшиқ билан ёш ижрочилар учун „Юрмала-86“ И Бутуниттифоқ телевизион танловида қатнашиб томошабинлар эътирофи бўйича мукофотни қўлга киритади[2].
Намойиш давомида филм ўз атрофига 3 200 000 нафар томошабин йиғган[3].
Советская культура газетаси филмнинг анъанавий сюжет тузилмаси, муаллифнинг ҳазил-мутойибаси ва халқ мотивлари талқинининг уйғунлигини алоҳида таъкидлайди. Шунингдек, мақолада суратга олишда антиқа ва экзотик услублардан фойдаланган оператор Рифқат Ибрагимовнинг иши ҳам алоҳида эътироф этилган[4].
Воқеалар ривожи
Трамвай ҳайдовчиси, Ҳусан ва унинг ўғли, Ёдгор, Тошкентда адашиб қолган Асални учратиб қолишади. Ёдгор қизга тезда ошиқ бўлиб қолади. Кейинчалик йигитнинг отаси уни ҳарбий хизматга кетишидан аввалроқ уйлантиришга қарор қилади. Бу пайтда, Асал Тошкентдаги ҳаётга мослашишга ҳаракат қилар, бошқа қизларга тақлид қилишга уринар эди, бироқ ортиқча эътибор унга ёқмайди. Бўлган ишлардан хафа бўлган қиз ўзи туғилган қишлоққа, Водилга қайтиб кетади. Ёдгор эса унинг ортидан кетади. Ўғлининг мактубини олган Ҳусан Ёдгорни излаб йўлга тушади. Асалнинг отаси милиционер ҳамда курашчи Аҳмад полвон ёшларнинг муносабатига қарши чиқади. Ҳусан ва Аҳмад ўртадаги муаммони ҳал қилиш учун кураш тушишга қарор қилишади. Иккала ота ҳам ғалаба билан фарзандини хурсанд қилишга ҳаракат қилса-да, кураш дуранг билан тугайди. Охир-оқибат оилалар тўйга рози бўлишади. Бу орада бева бўлган Ҳусан Ҳалима исмли аёл билан танишиб қолади ва у Аҳмаднинг синглиси эканини билиб қолади. Тўй сони эса яна биттага кўпаяди. Филм якунида барча Ёдгорни ҳарбий хизматга кузатиш учун аэропортга бориши билан якунланади.
Ролларда
| Актёр | Рол |
|---|---|
| Раъно Зокирова | Асал |
| Фурқат Файзиев | Ёдгор |
| Ҳусан Шарипов | Ҳусан Ортиқович Ёдгорнинг отаси |
| Бахтиёр Ихтиёров | Аҳмад полвон Асалнинг отаси |
| Марям Ихтиёрова | Ҳалима Асалнинг аммаси |
| Ойбарчин Бакирова | Нуринисо Аҳмаднинг рафиқаси |
| Эргаш Каримов | сартарош |
| Марям Ёқубова | Раъно буви |
| Дилором Қамбарова | Диля[5] |
Манбалар
- ↑ „Резник: «Татуированная Наргиз Закирова из шоу „Голос“ начинала с моих песен»“. Питер.ТВ (2013-йил 24-октябр). 2020-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 18-ноябр.
- ↑ „Участница проекта «Голос» Наргиз Закирова: Справиться с депрессиями мне помог муж“. Комсомольская правда (2013-йил 13-ноябр). 2020-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 4-ноябр.
- ↑ Федоров, Александр „Статистические данные посещаемости советских фильмов: 1950- 1990“. ОД «Информация для всех». Қаралди: 16-июл 2024-йил.
- ↑ Зоркая, Н „Смотрите, как непохоже!“. Советская культура. Қаралди: 16-июл 2024-йил.
- ↑ Кино: Энциклопедический словарь. М.: Советская энциклопедия, 1987.