Vodorod elektrod
Водород электрод —водород атмосферасида водород ионлари Н+ бўлган эритмага ярмисигача тушириб қўйиладиган платина пластинка ёки майдаланган платина қопланган сим. Платина билан эритма ўртасида қуйидаги реаксия: Н2 0 2Н+ +2 е ҳисобига ҳосил бўлувчи потенсиаллар фарқи водород ионлари консентрацияси, газ ҳолдаги водород босими ва температурага боғлиқ. В- э.дан кучли оксидловчилар, қайтарувчилар, тўйинмаган органик бирикмалар ва баъзи металлар (мас., қўрғошин, мис, кумуш, олтин) тузлари бор муҳитда фойдаланиш мумкин эмас. В. э. галваник занжирларнинг электр юритувчи кучини, алоҳида электродлар потенсиали ва водород кўрсаткич рН ни ўлчаш учун қўлланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |