Vodorod peroksid
Водород пероксид, Ҳ2О2- водород билан кислород бирикмаси, рангсиз суюқлик, зичлиги 1,46 г/мл3. Суюқланиш температураси —0,41°, қайнаш температураси 150,2°. Сув билан яхши аралашади. Соф ҳолдаги В. п. турғун, лекин оғир металлар ва ионлари таъсирида сув билан кислородга парчаланади. Органик моддалар ва фаол металларнинг оксидланиши ҳамда кислороднинг катодда қайтарилиши натижасида ҳосил бўлади. Лаб.да металл пероксидлар (БаО,, На2О,) нинг суюлтирилган кислоталар билан ўзаро таъсири натижасида, саноатда эса алкилантрагидрохинонлар, биринчи навбатда 2-этил, 2-учламчи бутил- ва 2-пентилантрагидрохинонларни авто-оксидлаш усули билан олинади. Сувдаги 30 % ли эритмаси пергидрол дейилади. В. п. таркибидаги кислород атомлари ҳам оксидловчи, ҳам қайтарувчи хоссага эга. В. п. ипак, жун ва мўйна каби маҳсулотларни оқартиш учун, тиббиётда ва озиқ-овқат саноатида дезинфексияловчи модда сифатида ишлатилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |