Vodorod yodid
Водород ёдид, ҲЖ — водород билан ёд бирикмаси: рангсиз, ҳавода тинмай тутайдиган бўғувчи газ; қайнаш температураси —35,4°, суюқланиш температураси — 50,9°, зичлиги 2,86 г/см3, юқори температурада парчаланиб, водород билан ёдга ажралади. Сувдаги эритмаси ёдид кислота дейилади. У жуда кучли кислота ва қайтарувчидир; ҳавода осон оксидланиб, ёд ажратиб чиқаради. Саноатда 500° да водородни катализатор (платина) иштирокида ёд билан бириктириб, лабораторияда эса фосфор ёдидни гидролизлаб олинади. Водород ёдид ёдидлар тайёрлашда, органик синтезда қайтарувчи сифатида қўлланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |