Воҳид Абдуллаевич Абдуллаев (1912-йил 15-май, Самарқанд, Самарқанд вилояти, Туркистон генерал-губернаторлиги, Россия империяси – 1985-йил 30-июл, Самарқанд, Самарқанд вилояти, Ўзбекистон ССР) – таниқли ўзбек олими, адабиёцҳунос, навоийшунос, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1966), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1973), филология фанлари доктори (1959), профессор (1960).

Воҳид Абдуллаев
Таваллуди 15-май 1912-йил
Самарқанд
Вафоти 30-июл 1985-йил(1985-07-30)
(73 ёшда)
Самарқанд
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Соҳаси адабиёт
Иш жойлари Самарқанд давлат университети
Таълими Фарғона педагогика институти
Машҳур ишлари ўзбек адабиёти ва тожик классиклари Ҳофиз ва Жомий, туркман шоири Махтумқули, озарбайжон шоирлари Фузулий ва Андалиб, шунингдек, М. Горкий, В. Маяковский ва Собит Муканов асарлари тадқиқотчиси.
Мукофотлари Xalqlar doʻstligi ordeni

Таржимайи ҳоли

Воҳид Абдуллаев 1912-йил 15-майда Самарқанд шаҳрида деҳқон оиласида таваллуд топган.

1932-йил Фарғона педагогика институтини битирган. Абдуллаев 1935—1943-йилларда Бухоро ва Самарқанд педагогика институтларининг, 1944—1969-йилларда Алишер Навоий номидаги Самарқанд университети ўзбек адабиёти кафедрасининг мудири, 1963-йилдан шу университет ректори. 1930-йилдан шеърлар, илмий мақолалар ёза бошлаган. „Самарқанд сайли“ (1970) шеърий китоби нашр этилган. „Навоий Самарқандда“ (1948), „Нишотий ва унинг „Ҳусни Дил“ достони“, „Хоксор ва унинг „Мунтахаб ул-луғот“ китоби“ (1955), „Нишотий ва Хоксор“ (1960), „Ўзбек адабиёти тарихи“ (1964), „Сайланма“ (1982) каби китоблари ўзбек адабиёти ва адабиёцҳунослиги масалаларига бағишланган. Абдуллаевнинг олий ўқув юртлари учун „Ўзбек адабиёти тарихи“ дарслигида ХВИИ-ХВИИИ асрлардаги ўзбек адабиёти тарихи тадқиқ этилган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил