Воҳид Масудов (қозоқча: Вахид Юнусұлы Масудов, 10-октябр 1959-йил, Жамбул) – совет ва қозоқ собиқ футболчиси, ярим ҳимоячи позициясида ўйнаган. Қозоғистон терма жамоаси таркибида 1992-1996-йилларда ўйнаган. СССР спорт устаси (1986). Мураббийликда „А“ тоифадаги лицензиясига эга[1].

Воҳид Масудов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Вакҳид Юнусулй Масудов
Таваллуд санаси 1959-йил 10-октябр (1959-10-10) (67 ёш)
Таваллуд жойи Жамбул, Қозоғистон ССР, Совиэт Унион
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1977–1978 Химик Жамбул
1978 Хоразм
1979 Мелиоратор Қизилўрда
1980–1989 Қайрат Олма-Ота 242 (25)
1990 Терек Грознй 33 (13)
1991–1992 Қайрат Олма-Ота 52 (4)
1993 Достйк Алматй 24 (5)
1993–1994 Преуßэн Ҳамелн [де] 22 (1)
1994 СC Гöттинген 05
1994 Актюбинец 15 (2)
Миллий терма жамоа
1992–1996 Қозоғистон 10 (0)
Бошқарган клублари
1990 Терек Грознй (ассистант)
1991–1992 Қайрат Олма-Ота (ўйинчи мураббий)
1993 Достйк (плаер-манагер)
1994 Актюбинец (ўйинчи мураббий)
1995 Елимай Семипалатинск (ўйинчи мураббий)
1996–1997 Қайрат Олма-Ота (ўйинчи мураббий)
1998 Қайрат ССКА
1999 Тараз
2000 Шакҳтер Карагандй
2001 Қайрат
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Карера

1977-йил профессионал фаолиятини „Химик“ (Жамбул) жамоасида дебют қилди.

Орадан бир йил ўтиб Хонқанинг „Хоразм“ жамоасига кўчиб ўтди ва унга Хоразм жамоасига ўтишни собиқ „Химик“ футболчиси Кристофер Каскиниди тавсия қилди. 1978-йил кузида Жамбулга қайтиб, у ҳарбий хизматга чақирув қоғозини олди ва Қизилўрданинг „Орбита“ жамоасига хизмат қилиш учун кетди.

1980-йилда "Қайрат" устози Игор Семёнович Волчок уни ўзининг жамоаси таклиф қилди ва у Олма-Отада жамоасининг келажакдаги муҳим футболчиларидан бирига айланишини айтди. 1980-йил 7-апрелда Масудов „Қайрат“ сафида СССР олий лигасида "Динамо" Тбилисига қарши ўйинда дебют қилди[2]. 1980-йилги мавсумнинг иккинчи босқичида у клубнинг асосий ўйинчига айланди. У жамоанинг етакчиси ва сардори эди.

1990-йилда у „Терек“ учун бир мавсумни ўтказди. 1991-йилда у яна 2 мавсум давомида „Қайрат“ га қайтди[3].

1992-йил 1-июнда „Қозоғистон“ терма жамоаси сафида Марказий Осиё кубоги турнири доирасида „Туркманистон“ терма жамоасига қарши ўз дебют ўйинини ўтказган[4][5]. У терма жамоада жами 10 та ўйин ўтказган, терма жамоа сардори бўлган.

1993-йилда „Дўст Олмаота“ клубида ўйнаган, 1993-йил кузида Германиянинг „Оберлига“ клуби „Преуссен 07 Ҳамелн“да ўйнаш учун Германияга кетган. У Германиянинг „Гöттинген 05“ клубида ҳам ўйнаган[6][7].

Германиядан қайтгач, „Актобенец“ клубида ўйинчи мураббий бўлди. 1995-йилда „Элимаи“ жамоаси сафида ҳам ўйнаган.

Мураббийлик фаолияти

1996-йилдан мураббийлик фаолиятини бошлади. У „Қайрат“ жамоасини бошқарди, бир вақтнинг ўзида ўйинчи мураббий сифатида майдонга тушди. 1999-йилги мавсум охирида у жамоани тарк этди. 1999-йил августидан 2000-йил майигача „Тараз“ клубини бошқарган. 2000-йилнинг июлидан декабригача Қарағанданинг „Шахтёр-Испат-Кармет“ клубини бошқарган.

2001-йилда у Қайратга қайтиб келди ва у ерда фақат август ойигача қолди. 2001—2002 йилларда Қозоғистон терма жамоасини бошқарган. 2002-йилда „Восток-Олтин“ жамоасини бошқарган. 2003-йил июн-июл – „Актобе-Ленто“ жамоасида мураббий[8]. 2004-йилда „Жетису“ клубида ишлаган[9]. 2005—2006-йилларда Қарағанданинг „Шахтёр“ жамоаси бошқарган. 2007—2008-йилларда „Қайрат“ клубини бошқарган.

2009-йил Астананинг „Локомотив“ мураббийи бўлиб ишлаган. Феврал ойида, жамоа билан бир неча ойлик ишлагандан сўнг, Қозоғистон чемпионати бошланишига бир ҳафта қолганда, у ўз хоҳиши билан истеъфога чиқиш ҳақида хат ёзган[10]. 2009-йилнинг март ойида у „Атирау“ клубини бошқарган. Тез орада у жамоа билан биргаликда 2009-йилги Қозоғистон кубоги соҳибига айланди. 2010-йилнинг март ойида Қозоғистон Суперкубоги учун „Актобе“ билан ўйин олдидан у жамоа билан шартнома бекор қилиниб жамоадан кетган[11]. 2010-йилда у „Восток“ 1-лигаси жамоасини бошқариб, уни Премер-лигага олиб чиқди. 2011-йилнинг май ойида 10-турдан сўнг оилавий сабабларга кўра (хотинининг касаллиги) жамоани тарк этди[12]. 2012-йилнинг август ойида у Олмаотанинг „Қайрат“ жамоаси мураббийлар штабига қўшилди[13]. 2013-йилдан 2015-йилгача у мавсум давомида „Ордабаси“, „Астана-1964“ ва „ССКА“ клубларини бошқарган.

2016-йилнинг феврал ойидан Қозоғистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи бўлди[14]. 2016-йилдан 2017-йилгача „Урал Акжайик“ бош мураббийи бўлган[15][16]. 2018-йилнинг январида Маъсудов „Атирау“ бош мураббийи этиб тайинланган, бироқ дастлабки тўртта мағлубиятдан сўнг, апрел ойида истеъфога чиқарилганди[17]. 2019-йил „Тараз“ [18][19] 2021-йилнинг январидан июнига қадар „Мактаорал“ устози[20][21] сифатида мураббийлик фаолиятини олиб борди. 2021-йил июн-июл – "Актобе" жамоасини бошқарган[22][23]. 2022-йилнинг январидан „Қозоғистон У19“ ёшлар жамоаси мураббийи[24], 2022-йилнинг июнидан 2023-йилнинг январигача Қарағанданинг „Шахтёр“ клуби бош мураббийи бўлиб ишлаган[25][26].

Манбалар

  1. ↑ „Вахид Масудов получил категорию "А"“ (ру). олймпиc.кз (2022-йил 25-ноябр). 2010-йил 15-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-январ.
  2. ↑ „ВАХИД МАСУДОВУ– 60 ЛЕТ!“ (ру). кфф.кз (2019-йил 10-октябр). Қаралди: 2023-йил 20-январ.
  3. ↑ „Вахид Масудов: "Футбол - это книга, которую в разном возрасте понимаешь по разному"“ (ру). каз-фоотбалл.кз (2011-йил 22-июл). Қаралди: 2023-йил 20-январ.
  4. ↑ „ВАХИД МАСУДОВУ– 60 ЛЕТ!“ (ру). кфф.кз (2019-йил 10-октябр). Қаралди: 2023-йил 20-январ.
  5. ↑ „Дивизион Вахида Масудова пройдет в Казахстане“ (ру). дфл.орг.ру (2019-йил 20-декабр). Қаралди: 2023-йил 20-январ.
  6. ↑ „В футболе, как в жизни, национальность значения не имеет“ (ру). спорц.кз (2014-йил 16-апрел). Қаралди: 2023-йил 20-январ.
  7. ↑ „Вахид Масудов: раньше футбол был религией“ (ру). бусинессфм.кз (2020-йил 8-сентябр). Қаралди: 2023-йил 20-январ.
  8. ↑ „Официально: Вахид Масудов – главный тренер "Актобе"“ (ру). казфоотбалл.кз (2021-йил 7-июн). Қаралди: 2023-йил 20-январ.
  9. ↑ „Вахид Масудов возглавил талдыкорганский "Жетысу"“ (ру). cараван.кз (2004-йил 25-май). Қаралди: 2023-йил 20-январ.[сайт ишламайди]
  10. ↑ „"Локомотив" без тренера“ (ру). уэфа.cом (2009-йил 1-май). Қаралди: 2023-йил 20-январ.
  11. ↑ „В команде "Атырау" сменился тренер“ (ру). диапазон.кз (2010-йил 4-март). Қаралди: 2023-йил 20-январ.
  12. ↑ „Вахид Масудов покинул "Восток"“ (ру). спорц.кз (2011-йил 10-май). Қаралди: 2023-йил 20-январ.
  13. ↑ „Вахид Масудов стал тренером "Кайрата"“ (ру). вести.кз (2012-йил 2-август). Қаралди: 2023-йил 20-январ.
  14. ↑ „Вахид Масудов назначен старшим тренером молодежной сборной Казахстана“ (ру). кфф.кз (2016-йил 22-феврал). 2016-йил 9-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-январ.
  15. ↑ „Вахид Масудов назначен главным тренером ФК "Акжайык"“ (ру). проспорткз.кз (2016-йил 23-июл). 2016-йил 16-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-январ.
  16. ↑ „Вахид Масудов покинул "Акжайык"“ (ру). казфоотбалл.кз (2017-йил 15-декабр). Қаралди: 2023-йил 20-январ.
  17. ↑ „Вахид Масудов покинул "Атырау"“ (ру). казфоотбалл.кз (2018-йил 9-апрел). 2020-йил 20-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-январ.
  18. ↑ „Вахид Масудов назначен главным тренером ФК "Тараз"“ (ру). информ.кз (2018-йил 10-декабр). Қаралди: 2023-йил 20-январ.
  19. ↑ „Официально: Вахид Масудов покинул "Тараз"“ (ру). казфоотбалл.кз (2019-йил 5-сентябр). Қаралди: 2023-йил 20-январ.
  20. ↑ „Масудов назначен главным тренером "Мактаарала"“ (ру). спорц.ру (2021-йил 5-феврал).
  21. ↑ „Вахид Масудов покинул "Мактаарал" и отправился в "Актобе"“ (ру). казфоотбалл.кз (2021-йил 6-июл).
  22. ↑ „Вахид Масудов возглавил "Актобе"“ (ру). вести.кз (2021-йил 7-июн).
  23. ↑ „Масудов покинул "Актобе", проработав в клубе 1,5 месяца“ (ру). .спорц.ру (2021-йил 26-июл).
  24. ↑ „ОФИЦИАЛЬНО: ВАХИД МАСУДОВ – ГЛАВНЫЙ ТРЕНЕР ЮНОШЕСКОЙ СБОРНОЙ КАЗАХСТАНА У-19“ (ру) (2022-йил 25-январ). 2023-йил 23-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-сентябр.
  25. ↑ „ВАХИД МАСУДОВ — ГЛАВНЫЙ ТРЕНЕР ФК "ШАХТЕР"“ (ру). шакҳтер.кз (2022-йил 28-июн).
  26. ↑ „Манзорро покинул "Астану", "Актобе" продлил контракт с одним из капитанов, а в "Шахтере" новый главный тренер“ (ру). проспорц.кз (2023-йил 19-январ).

Ҳаволалар